Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

Юртимизнинг тарихий гўшалари

АНДИЖОН ШАҲРИ ГУЗАРЛАРИ

ҚОРАБУРА ГУЗАРИ

У Андижоннинг ғғарбидаги гузарларидан бири. Бу номда шаҳримиз тарихининг қадимийлигига ишора бор. Профессор топонимист Хамидулла Ҳасанов фикрича, "Бувра" сўзи туя маъносини билдиради ("Оқбура" дарёси, "Оқ туя" дегани). Шунингдек "қора бура" ҳам. Аммо тилшунослар фикрича, Бура, Бўғғра калимасининг талаффузда бузилиб айтилишидир. "Бўғғра" эса, "сув", "дарё" маъносини англатувчи "Муран" сўзининг талаффузи бузилиб "Бура(н) га айланиб кетган бўлиши мумкин. У ҳолда, профессор А. Нурмонов фикрича, Оқбура, Оқ дарё, қора бура - қора дарё (сув) маъносини англатиши мумкин.

қора бура гузарининг маъноси ҳақидаги фикримизга ҳозирча нуқта қўймай турамиз. Ушбу гузар илгари ҳам, ХХ асрнинг биринчи ярмида ҳам анча обод бўлган, қатор баққоллик дўконлари ишлаб турган. Кейинги йиллари янги даҳалар пайдо бўлиши билан гузар четда қолиб кетди.

ШАРИФБОЙ ГУЗАРИ

Шарифбой гузари шаҳарнинг эски марказига яқин жойлашган қадимий гузарлардан. Текширишлар натижасининг кўрсатишича, Шарифбой (ёки Шарифбек) андижонлик бадавлат бойлардан бири, Андижонга келиб қолган таниқли Саид авлодларидан Валихон тўра, Жўрахон тўраларга қариндошлиги бор. Улар эса, келиб чиқиши жиҳатидан қошғғарда ўтган машҳур Офоқ хўжага бориб тақалади.

Офоқ хўжа авлодлари Андижонга XIX аср 20-йиллари охиридан келиб қолгани эътиборга олинса, Шарифбек гузарининг пайдо бўлгани қўқон хони Мадалихон даврига тўғғри келади (1822-1842 й). Мустақиллик йиллари ушбу гузар анча ободлашиб кетди.

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди