Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ЭРТАГА КЕЧ...

хикоя

(Давоми. Боши ўтган сонда.)

Бир кунлик ташвиш ҳам орта қолди. Муҳаммад раҳбари айтган одам билан учрашди, иш деярли битди. У мамнун бўлиб, кайфи чоғғланиб ортига қайтди ва корхонага кириб раҳбарига ҳаммасини баён этди.

-Яна бир зарур юмуш, мен сизга ишонганим учун топширяпман, мени тўғғри тушунасиз, деган умиддаман.

-қулоғғим сизда ака.

...-Нозима, бу мен Муҳаммадман. Уйга бу кеча бора олмайман шекилли, болаларга эҳтиёт бўл, кўча дарвозасини тамбалаб қўйиш ёдингдан чиқмасин. Мендан сираям хавотир олманглар. Шунақа бўлиб қолди. Жудаям зарур иш. Раҳбар менга ишониб топширяпти. Бир кунга холос. Эртага қайтаман. Ўша гап, болаларни эҳтиёт қил!

Муҳаммад раҳбар тайинлаган машинага ўтириб, тонг отиб-отмаёқ йўлга тушди. Ҳайдовчи уни зериктирмаслик мақсадида ҳар хил латифа айтди. Муҳаммад кулмади. Чунки латифаларнинг деярли ҳаммаси уятли эди. Тавба, мана шу шалоқ оғғизли шофёрни раҳбари ўзига яқин олади. Бунинг қандай афзал томони бор экан? Латифаларини қаранг-у...

Бу гал ҳам топшириқ аъло даражада адо этилди. Раҳбари мамнун бўлди. Муваффақиятни шарафлаш ниятида меҳмонхонага киришиб, дастурхон атрофида бирга ўтиришди. Муҳаммад раҳбар қўлидан қадаҳни олиб мамнуният билан ичди. Овқатни иштаҳа билан еди. Манзиратдан сўнг раҳбар эриб кетиб, Муҳаммадни хизмат машинасида уйига ташлаб қўйишни ҳайдовчига тайинлади.

Муҳаммад анча ширакайф эди. У дарвозаси олдида машинадан тушиб, ҳайдовчини ичқарига киришга ундади, аммо у вақти зиқлигини айтиб шошилди.

-Тинчиликми, бу нима қилиқ, оғғзингизга ичкилик олмасдингиз-ку?-Нозима эрини қарши оларкан, унинг хиёл гандираклашидан шубҳага борди.

-Кўриб турибсан-ку, ишдан келяпман, раҳбарнинг муҳим топшириғғини бажарганим учун сийлади. Ичмасдим-ку, аммо унинг илтимосини ерда қолдира олмадим. Тинчликми ишқилиб?-Муҳаммад қўзларини очиб юмиб, хотинига яқинлашди.

-Шомирза ака ўлди, ҳамма азада бўлди. Сиз эса.. Э, қўйинг-а, одам ҳам шунақа бўладими?

-Ўлдими, Шомирза ака ўлдими?-Муҳаммаднинг бошига биров гарзи билан ургандай кўзлари ярақлаб очилиб кетди. Буям камлик қилгандай иккала мушти билан бошига урди. Афсус, надоматдан юраги зимиллаб кетди. Оббо, буёғғи хунук бўлди-ку. Нега кеча маҳалладошларим билан кириб чиқмадим, кириб чиққанимда бу қадар азобланмасдим. Энди маҳалладошларим, айниқса, оқсоқолнинг кўзига қандай қарайман. Хунук бўлди жудаям хунук иш бўлди!

-Дўппимни опчиқиб бер, мен ҳозироқ...

-Кирмоқчимисиз, азахонага-я? - Нозима чўчиб кетди.

-Мастсиз-ку, орият қилмайсизми ахир. қўйинг, тонг отсин, эл қатори кирасиз.

Нозима тонг саҳарлаб эрини харчанд туртмасин, у бош кўтармади. қуёш ёйилганда турган Муҳаммад паришон сочларини қўллари билан тарақлаганча бир нуқтага тикилиб, анча дам тек қотди. Нозима эри уйғғонганини билса ҳам эътиборсиз, уй юмушлари билан андармон бўлди.

-Уйғғотиб қўймабсан-да,-деди анчадан сўнг ғғазабдан лаби пир-пир учаётган хотинига ер остидан қараб, -Ишга кеч қолмайин ахир.

-Иш иш, қуриб кетсин шу иш,-деди Нозима ва юрагидаги гапни тўкиб солиш учун Муҳаммадга яқинроқ келди,-феълингиз шу бўлса, яқин ўртада маҳалладан кўчириб юборишмаса гўрга эди.

-Нега, нима сабабдан кўчиришиб юбораркан? Ким бунга ҳадди сиғғади.

-Маҳалланинг корига ярамаган, унинг хатм- худойисига қатнашмаган одамнинг элга нима кераги бор?

-Мени элга керагим йўқ эканми?

-Тўй тўркинда, ўлим нетимда иштирок этмасангиз, маросимлардан қочсангиз, кимга керагингиз бор сизни? Ўзингизни, мени ўйламанг, ҳеч қурса болаларимизнинг келажагини ўйланг. Улар ҳам сиз ва менга ўхшаб элдан чиқиб, қочишмасин.

-Сен... менга тушунтириброқ, гапир, нега энди бунақанги гаплар...

-Кеча тунда нима дегандим сизга?

-Нима дегандинг... Шу... келдим, сен билан гаплашдим... Кейин...уйқуга ётдим.. Хўш... Яна нима...

-Шомирза аканинг ўлимини эслатдим сизга. Келибоқ ширакайф ҳолатда кираман, деб тиқилинч қилганларингиз ёдингизга тушмадими?

Ҳа-я! - деб юборди Муҳаммаднинг кўзлари катта очилиб, -Уни қаранг-а, шундай, тундаёқ кирмоқчи, бор овози билан дод солиб, азахонани бошига кўтармоқчи эди. Сархуш эди-да! Мана ҳозир хотини шуни эслатди-ю, Муҳаммаднинг ичида чумоли ўрмалагандек хижолатлик, хижиллик аста-секин бутун вужудини ишғғол қила бошлади. Афсус ва надомат ила бошига муштлади.

-Хотин.. - деди овози титраб, -жон хотин, мени кечир, мен гапларингга тушунмапман, ёки тушунсам ҳам парво қилмапман. Мана ҳозир, шу тобда миямга урди. Сен хақ экансан.

Нозима индамади, эрига бир зум қараб турди-да, дастурхон ёзишга ошиқди.

Дастурхон устида Муҳаммад бошини кўтармади. Оғғзига бир тишлам нон солганча, ўйга толиб ўтираверди.

-Элдан чиқиб бўлмайди хўжайин, қадр- қимматингизни белгилайдиган ҳам маҳалла. Подшо бўлсангиз ҳам маҳалла асқотади. Шомирза ака қандай одам эди, қандай одам эди-я. Каттагаям, кичиккаям эҳтиромли эди. Уни ким ўлади, деб ўйлабди, ҳеч ким. Икки юзи нақ олмадай эди.

Бир дард илашди-ю, кўп ётмай оламдан ўтди. Хах, азадаги тумонат одамни кўрсангиз эди, ақлингиз шошарди. Шомирза ака шунақа кўп дўст-ёр орттирган экан. қадри баланд экан, раҳматлининг...

Муҳаммад бу гапларни эшитиб, тобора дастурхон четига михланиб борарди. Нозиманинг эрига раҳми келди. Ёмон одам эмас, соддалиги бор. Ким нима деса ишонаверади. Ҳаммани ўзига ўхшатади. Шу боис ҳам раҳбари унга бўлар-бўлмас ишни тайинлайверади. Оғғирроқ вазифани унинг зиммасига юклайди. Муҳаммад буни сидқидилдан қабул қилади.

-Нима қил, дейсан.. хотин.

-Элдан чиқманг, унга қўшилинг, дейман. Шундай кетаверсангиз... Эртага кеч бўлади.

Нозиманинг кейинги гапи Муҳаммадга ток ургандек таъсир қилди ва ўтирган ерида бир сапчиб тушди. Бу сўз унинг қулоғғи остида анча дамгача ўз жарангини йўқотмади.

-Шошиб қол, эртага кеч бўлади.

Сотволди РАЖАБОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди