Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ

БЕПАРВОЛИК БАЛОСИ

Шаҳримизда содир бўлган ёнғғинларнинг сабабларини таҳлил қилганимизда кўпинча одамларнинг бепарволиги ва қонунбузарликларининг гувоҳига айланамиз. Мисол учун, Андижон шаҳар, Исломобод МФЙ 1-торкўча, 7-уйда яшовчи, 1924 йилда туғғилган Ё. Мамазойитованинг хонадонида иситиш печлари мўриконларининг носозлиги туфайли ёнғғин содир бўлган. Натижада уйнинг том ва шифт қисми буткул ёниб тугаган.

Бундай кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш учун Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғғинлари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Рейдлар давомида эса хонадонларда табиий газдан резина шланг орқали фойдаланиш, уйлар томига қуриган хашак, сомон ва ўтинлар босиб қўйиш, ёш болаларнинг уйда ёлғғиз қолдирилиши, уларнинг ўт билан ўйнашлари ва оловли ишларга жалб қилиниши, электр маиший хизмат асбобларининг ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирилиш ҳолларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар! Ҳар бир ёнғғин кимнингдир фожеасидир. У давлатга ва инсонларга миллионлаб зиён келтириши аниқ. Шундай экан, ҳамиша хушёр ва огоҳ бўлайлик! Ўзимизни, ўз уйимизни ўзимиз асрайлик. Токи, бепарволигимиз сабаб бўлиб, ўзимиз ёки бошқалар бошига ташвиш орттириб, моддий зарар етказмайлик.

О.ТУРҒУНОВ,

Андижон шаҳар, ИИБ ЁХБ 1-ХЁХО 8-ХЁХК

кичик инспектори.

ХАВФСИЗЛИК қОИДАЛАРИ БУЗИЛМАСИН

Маълумки, шаҳримиз ҳудудидаги бозорлар, кўп қаватли тураржой масканлари атрофларига фуқаролар томонидан қўшимча бинолар қуриб олинган. Бу албатта, ҳеч қандай ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан қилиб олинган ишлардир. қолаверса, бу қурилишлар ёнғғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Шу боис, биз шаҳримиз аҳолиси ўртасида бу ҳақда кўп бора тушунтириш ишларини олиб бордик. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 апрелдаги "Шаҳарларда йўл қурилишини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғғрисида"ги 62-сонли қарорини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида шаҳарсозлик меъёр қоидаларига амал қилиш юзасидан ўтказилган йиғғилиш баённомаси талабларини бажариш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий назорат қилиб келмоқдамиз. Шу ҳақда бозорларда тадбиркорларга 210 марта, аҳоли ўртасида эса 45 марта радио-суҳбатлар ўтказдик.

Суҳбатлар давомида ўзбошимчалик билан қурилган бинолар фавқулодда ҳолатлар ва ёнғғин содир бўлганда ёнғғин ўчириш автомашиналар киришига ҳалақит қилишини, бу билан эса ёнғғинларни ўз вақтида бартараф этиш имконияти бўлмаслигини атрофлича тушунтирмоқдамиз.

Дарҳақиқат, хавфсизлик қои-далари бузилмаслиги керак. Бу борада тарғғибот-ташвиқот ишларини давом эттираверамиз.

А.ИСМОИЛОВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁҲБ инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди