Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

ТАШАББУС - 2011" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСқИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Ташаббус – 2011" кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбиркорларга ўз бизнесларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бераётган мазкур танловда вилоятдаги 46 нафар энг илғғор тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этдилар.

Иқтисодиётимизнинг муҳим бўғғини ҳисобланган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг, хусусий тадбиркорликнинг ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги туфайли ушбу соҳа юксалиб, унинг иқтисодиётимиз ривожидаги улуши йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Айни кунда вилоятимизда 34 мингга яқин кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради.

Танлов доирасида анъанага кўра фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ҳамда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар, шунингдек, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Танловда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳам фаол қатнашдилар.

Танлов якунида "Энг яхши тадбиркор" номинацияси бўйича Хўжаобод туманидаги "Nil Granit" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдуваҳоб Маткаримов, "Энг яхши фермер" йўналишида Бўз туманидаги "Тошбоев Яхшибой" фермер хўжалиги раҳбари Ёрқинбой Тошбоев, "Энг яхши ҳунарманд" номинацияси бўйича Андижон шаҳридан бешикчи ҳунарманд Дилмурод Эшмановлар ғғолиб деб топилдилар.

Шунингдек, танловда "Энг ёш тадбиркор", "Энг ёш фермер", "Энг ёш ҳунарманд", "Энг ёш тадбиркор аёл", "Энг яхши инновацион бизнес лойиҳа", "Энг яхши молия муассасаси", "Энг яхши ёшларга иш берувчи корхона", "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби", "Энг яхши солиқ тўловчи", "Энг мурувватли тадбиркор" сингари номинациялар бўйича ҳам ғғолиблар аниқланди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғғалар билан тақдирландилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди