Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ФЕРМЕРЛИК -ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИ

Қалбидаги шиддат - шижоат ташлаган қадамида акс этиб турадиган Соҳибахон ўз - ўзидан фермер бўлиб қолгани йўқ. Эсини таниб - танимаёқ, бўйи билан баробар келгудек кетмонини елкалаб далага чиққан. Нонуштада, тушликда, оқшомги дастурхон атрофидаги суҳбатларда эшитгани деҳқончилик ташвиши бўлди. У шу ташвиш билан улғғайди.

Ана шу меҳнатларига мактабдаги аъло ўқишлари қоришиқ эди. Ҳамширалик касбини танлади. Бир муддат саломатлик посбони бўлиб ҳам ишлади.

Бироқ далага бўлган меҳри, ҳатто, пахтанинг заҳматли меҳнати ҳам отаси, бобоси улуғғлаган она - ер билан тиллашиб, ишлашдан уни айро қилолмади.

1999 йили тендерга қатнашиб, 11 гектар ер эгаси бўлди. Дастлабки йилги қийинчиликлар, табиатнинг инжиқлиги олдида ҳам эсанкирамади. Чунки атрофидаги дала илмининг миришкорлари, қолаверса, турмуш ўртоғғи Ғуломжон аканинг таскин, - у мададига суянди.

Ҳеч қачон тўрт фасл ўз ҳукмини ўтказмай "Оларингни ол" деган эмас. Фермер буни яхши билади. Ниҳоллар икки қулоч бўлиб, бўй кўрсатган маҳали ёққан дўл-у ёмғғирдан, кузлари эрта тушган қировдан ҳаққини айириб олгангина хирмон тиклайди. У йилларнинг бундай машаққатини ёш фермер кўп чеккан.

- Фермер хўжалигимизда 86 гектар ер мавжуд, - дейди Балиқчи туманидаги "Коинот" фермер хўжалиги раҳбари Соҳибахон Худойбердиева. - Шундан 32 гектарига ғғалла, қолган майдонларимизга пахта экилади. Ҳозирги кунда буғғдойларимиз учинчи сувдан чиқарилди. Пахта майдонлари экишга шай қилиб, қўйилди. Ариқ, зовурлар чопилди.

Сувчиларимиз Ҳусанбой Худойбердиев, Аҳмаджон Тошмирзаев, Зоҳиджон Халиловлар ҳали ер қиш уйқусидан уйғғонмай туриб, майдонларда ўз юмушларини бошлаб юборишган.

Фермер хўжалигида 25 нафар аёл, 8 нафар эркак эрта баҳордан кеч кузгача меҳнат қилишади. Аҳиллик ва уюшқоқлик билан иш юритилиши натижасида ўтган йили ғғалла ва пахта тайёрлаш шартномавий режаларини барвақт бажаришди. Ғалладан 30 миллион, пахтадан 20 миллион сўм соф даромад олишди.

- Фермерлик- фаровонлик йўли экан. Буни хўжалигимиз фаолиятида кўрдим, - дейди Соҳибахон. - Фермерликни танлаб, тўғғри иш қилганимга бугун қувонаман. Биз деҳқонлар юртбошимиз раҳнамоликларида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини кўриб, ерга, мулкка эгалик ҳисси билан яшаш нималигини англаб етганимиздан фахрланамиз.

Ҳа, Соҳибахон Худойбердиеванинг шаштида, шижоатида, юрагини завқу шавққа тўлдириб турган аҳду ниятларида ана шу шукроналик уфуриб турибди. У бу ҳисларини ҳар дақиқа ўнлаб, юзлаб замондошларига улашади. Ўзи яратган тўкисликларидан осойиш топади. Кимнингдир мушкулини осон қилиб, ҳожатини чиқарса, ғғайратига - ғғайрат қўшилади. "Ерга-ер, ризққа - ризқ қўшиляпти, бу кўпнинг улуши..." деган иқрор уни эзгу ишларга бошлаб туради. Ҳудудлари яқинидаги қишлоқ врачлик пунктининг ками бўлса доимо қарашиб юборади. Айни пайтда қишлоқ аҳолиси учун дорихона қурдириш ҳаракатида. Чунки "Тўда" маҳалласи марказдан анча йироқда жойлашган. Аҳолининг дори-дармонга эҳтиёжлари борлиги учун ҳам қўлидан келган ёрдамни аямайди.

Фермернинг яна бир орзуси замонавий шийпон қурдириш, аҳолига тарқатиб берилган 4 бош соғғин сигир, 8 бош қорамол, 100 та товуқ учун жой ҳозирлатиш тараддудида.

Эрта баҳор даласига ошиқади. Яшилликка бурканган буғғдойзорларига назар ташлаганда эса халқнинг ризқ-рўзи бўлмиш ғғалладан кўтарадиган хирмон кўз олдига келади. Шунда отасининг "Ер билан тиллашсанг, асло кам бўлмайсан, қизим", - деган ўгити ҳаёлига келади-ю, ғғайрати жўш уради, қадамидан ўт чақнайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди