Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЭЗГУЛИККА ТАЛПИНГАН ЮРАК

Гулхумор Эсонова Жалақудуқдан Олтинкўлнинг Сувюлдуз қишлоғғига келин бўлиб тушган. қишлоқ ҳаётининг қайноқ дошқозонида қайнаб, дўст топди, оқибат топди.

У қишлоқдаги 15-боғғчада тарбиячи, 18-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади. 2001 йили "Чаққон 1" маҳалласи аҳли томонидан жамоатчилик асосида маҳалла хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2004 йили эса, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди.

Унинг худуди Сувюлдуз қишлоқ фуқаролар йиғғинидаги катта маҳаллалардан бири. 2417 нафар аҳолининг 1223 нафарини хотин-қиз ташкил этади. Ёшлар эса 905 нафар. Бугунги кунда маҳалланинг бошини қовуштиришдек улуғғ ишда камарбаста бўлган Имомали Мамадалиев, Камолиддин Шерматов, Йўлдошбой Жалилов, Муяссархон Жўрабоева, Марвархон Фозилова, Узрохон Акбарова, Фаридахон Меҳмонова, Одашхон Абдуллаева, Насибахон Ҳайдарова, Салимахон Усмонова сингари фаолларнинг беминнат хизматидан маҳалла аҳли мамнун.

Гулхумор Эсонова ана шу фаолларнинг маслаҳатига доимо таянади. Уларнинг кўмагида маҳаллада "Наврўз", "Хотира ва қадрлаш куни" ва бошқа байрамлар ҳамиша уюшган ҳолда ўтказилади. Дошқозонларда сумалак, палов каби таомлар билан маҳалла аҳли меҳмон кутади. Маҳалла ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти, 18-умумтаълим мактаби ҳамда 15-мактабгача таълим муассасаси жамоалари билан маънавий-маърифий йўналишда бақамти иш олиб борилади.

Маслаҳатчининг бажарадиган вазифалари орасида энг мураккаброғғи норасмий ғғоялар таъсирига тушган аёллар ва ёшлар тарбияси билан шуғғулланиш...

- Онг, қалб заҳарланиш касалини даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонроқ, - дейди Гулхуморхон биз билан суҳбатда. - Бунинг учун фуқаролар, айниқса, аёллар ва ёшлар ўртасида тарғғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларини олиб бориш, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш ўринли. Имкон қадар шундай иш олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. "Оила - мактаб - маҳалла" концепцияси асосида иш олиб боряпмиз.

2011 йилни "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб аталиши халқимизнинг барча қатлами ҳаётига бевосита тааллуқли. Инсон оиласини, маҳалла, шаҳар-у қишлоғғи фаровон, тўкин, файзу тароватли бўлишини истайди. Шу ниятига эришиш учун интилади. Мақсадга етишишнинг ҳалол йўлларидан бири тадбиркорликдир. "Чаққон 1" маҳалласининг ҳам тадбиркорлари бор. Буларнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилганлиги қувонарли. Маслаҳатчи Марвархон Фозилова, Мавлудахон Зулунова, Турдихон қирғғизова, Муқаддасхон Мирзаева, Раънохон Шерматова сингари чевар, зардўз аёл тадбиркорларнинг номларини фахр-ланиб тилга олади. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳалладаги юзлаб ёшларнинг иш билан бандлигини сўзлайди.

Шинамгина жиҳозланган маслаҳатчи хонасидаги кўргазмаларнинг ўзидаёқ эзгу ишларнинг нафаси, маҳалланинг маданий-маърифий ҳаёти яққол кўзга ташланади. Куни-кеча маҳаллада бўлиб ўтган маслаҳатчилар семинарида Гулхумор Эсонованинг амалга оширган ишларига яхши баҳо берилди.

Бу йил маҳалла аҳли баҳорги ишларга эрта киришдилар. Маҳалла бўйича 5245 туп мевали, 1000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳар бир хонадон аъзолари "Мустақилликнинг 20 йиллигига 20 туп кўчат менинг туҳфам" шиори остида ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқдалар.

Ўтган йили Гулхумор Эсонованинг ҳаётида унутилмас воқеа бўлди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Гулхумор оқила ёр, оила бекаси, уч нафар фарзанднинг онаси ҳамдир. Умр йўлдоши Усмонжон билан фарзандларини оқил қилиб тарбиялаб, қаторга қўшди. Айни вақтда катта қизи Зилола Андижон тиббиёт коллежида ўқитувчи, Гулруҳ - ҳамшира, Фарруҳбек эса банк ходими бўлиб ишлашади.

Бундан ҳам азиз-у мукаррамлик, толеи баландлик бор эканми, аёл учун?!

Мушарраф ОХУНОВА,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди