Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

МУЛОҲАЗА

ХОНАДОНИМИЗ УСТУНЛАРИ БОР БЎЛСИН

Ҳар бир иморатни ўз устунлари тик тутиб туради. Шундай экан, биз мунис аёллар эркакларни шундай - оила устунларига қиёс этамиз. Уларнинг борлигидан қувонамиз. "Оталар ғғамхўримиз", дея алқаймиз.

Бироқ айни дамда қалбида бурч ҳиссини сезмай яшаётган, фарзандлари ҳақида заррача қайғғурмай қўйган эркаклар ҳам бор. Улар ишсизликларини замонга тўнкаб қўйишган. Ахир, катталаримиз: "Эркакнинг қўли тош орасида эмас", деб бежиз айтишмайди-ку!

Ўғғил болаларни ёшлигидан ҳунарга беришдан мақсад ҳам шу, яъни, уларни меҳнатдан қочмайдиган қилиб ўстиришдир. Кичиклигидан меҳнатга кўниктириш болани ялқовлик касалидан қутқариб қолиш билан баробардир.

... Бир ҳамкасбимни биламан. Турмуш ўртоғғи уч йилдирки, Россияда. Бедарак, деб бўлмайди. Баъзан телефон орқали "Яқин кунларда уйга кириб бораман..." деб умидвор қилади. Аммо...

Аёл ўзини тирикчилик кўйида ўтга-чўққа урди. Лекин бари бир рўзғғор эркаксиз бут бўлмайди экан-да. Баъзан кўп аёлларнинг ишдан уйига, ёхуд рўзғғор ташвишлари илинжида бозорга шошиб кетаётганини кўрамиз. Йўл бўйида эса беш-олти чоғғли эркакнинг карта ўйнаб ўтирганига кўзимиз тушади. Ҳатто, ошхона, биллярдхоналар ҳам эркаклар билан тўла. Меҳнатга бўйин эгмайдиган, енгил ҳаётга мослашиб қолган бундай "ота"лардан нимани кутиш мумкин?

Ҳа, баъзи аёллар рўзғғор тебратишни ўз гарданларига олиб бўлишди. Боз устига, турмуш ташвишлари билан бўлиб, болалар тарбияси бир четда қолиб кетмоқда. Мабодо кўчада бола бирон айб иш қилса, онаси тарбия бермаган экан-да, дейишади. Кўпчиликнинг ҳожатини чиқариб юрган фарзанд одобини кўрганлар эса "Отангга раҳмат!" - дейишади.

Демак, фарзанд тарбиясида онанинг роли катта экан, болага тарбия беришдек ўта оғғир бурчни адо этиш учун эса рўзғғор ташвишлари онага ҳалақит бермайдими?

...Неъматларнинг энг улуғғи ҳаётдир. Ёшлик эса шу ҳаётнинг энг гўзал фаслидир. Уни увол этиш гуноҳ. Ҳисоб-китоб кунида ҳам аввало, "Мардона ёшлигинг-ни нимага сарф қилдинг?" - дея сўроқ қилинар экан.

Дарвоқе, умрнинг энг ширин дамлари оила даврасида ўтади. Оилада эса ўз ҳурматига эга бўлган оталар фарзандларига намуна бўлишлари керак.

Шундай эмасми?

Ҳамрохон

МАМАТқУЛОВА,

Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди