Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ФУҚАРО МАНФААТИ УЧУН ХИЗМАТ - БАХТ

ИСЛОҲОТЛАР ДАВРИДА ИШОНЧ ҚОЗОНИБ

"Jahon" кредит уюшмаси ташкил топганига бу йил беш йил бўлди. Бу, албатта, қисқа давр. Лекин уюшма мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган бир шароитда майдонга келди. Бу билан аввало, аҳолига қулайлик яратилди. қолаверса, ислоҳотлар даврида хатарсиз ишлаш, уюшма аъзолари ишончини қозонишнинг ўзи катта воқеадир.

"Jahon" кредит уюшмаси эса ташкил топган дастлабки кунларданоқ аҳолига юқори савияда хизмат кўрсатиш, иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига ҳисса қўшишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди.

Натижа ёмон бўлмади. "Jahon" кредит уюшмаси мамлакатимиз банк-молия тизими, хусусан, нобанк ташкилоти сифатида ўзининг барқарор ва ишончли эканлигини кўрсатди. Уюшма томонидан тадбиркорликнинг турли йўналишларини молиялаштириш, уларнинг бошланғғич капиталини шакллантириш ва фаолиятларини ривожлантиришга, аҳолининг бўш пул маблағғларини юқори фоизли даромад келтирувчи омонатларга жалб қилиш орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилашга ҳамда қўшимча даромад олишлари учун молиявий кўмак бериб келмоқда.

Албатта, бу фаолият давомида уюшмамиз нобанк молиявий институт сифатида ўз ўрни ва обрўини мустаҳкамлаб бормоқда. Буни эса дастлаб 50 кишидан иборат аъзолар билан фаолият бошлаган уюшманинг ўтган беш йил ичида 3,5 мингдан ортиқ аъзога эга бўлганлигида ҳам кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, кредит уюшмаси аъзолари сони кундан-кунга кўпаймоқда. Улар нафақат Андижон шаҳрида, балки, вилоятимизнинг барча туманлари ҳамда шаҳарларида мавжуддир. Айтиш жоизки, уюшмамиз ўз аъзоларини якка тартибда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, фермерлик, касаначилик фаолиятлари юритишларида қўллаб-қувватлаб, уларни кредит маблағғлари билан таъминламоқда.

Ўтган 2010 йилни таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур даврда кредит уюшма аъзоларидан 1100 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 7 млрд. 622 млн. сўм кредит маблағғлари берилди. Кредит берилганлар қаторида хотин-қизлар ҳам бор. Яъни, 350 нафар хотин-қиз 1 млрд. 600 млн. сўмдан ортиқ кредит маблағғлари олдилар.

Агар беш йиллик фаолият сарҳисоб қилинганда, уюшма томонидан 4341 нафар аъзога жами 24 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағғлари берилганлиги маълум бўлади. Бу эса ҳар бир аъзо камида 2-3 тадан янги иш ўринлари ташкил қилганда ҳам, ўтган давр мобайнида ўн мингдан ортиқ фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди, демакдир.

Буларнинг барчаси "Jahon"кредит уюшмаси йил сайин ўз молиявий кўрсаткичларини ўстириш имкониятига эга бўлганлигини кўрсатади. Ҳақиқатан ҳам шундай. Масалан, 2010 йилги кўрсаткичларнинг ўзи фикримиз исботидир. Мазкур йилда кредит уюшма активлари 7 млрд. 880 млн. сўмни ташкил этди. Кредит портфели эса 7 млрд. 238 млн. сўм натижани кўрсатди. Бу эса ҳар иккала кўрсаткичимиз 2009 йил ҳолатига нисбатан 1,3 марта ортганини билдиради. Шу боис, кредит уюшмасининг институционал капитали 1 млрд. 811 млн. сўмни ташкил этди.

Умуман олганда, "Jahon" кредит уюшмаси мамлакатимизда кечаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида юртбошимиз белгилаб бераётган вазифалар ижросини таъминлашга самарали ҳисса қўшмоқда. Уюшма фаолиятидаги асосий мезон, бу аъзолар манфаатининг устуворлигидир. Кредит уюшма ўз аъзолари учун ҳамиша хизматга тайёр. Уларнинг ҳар қандай талаб ва истакларига жавобан, илғғор молиявий хизмат кўрсатиш турларидан самарали фойдаланиб келмоқда.

Айтиш жоизки, аъзоларимиз ҳам уюшма муваффақиятини таъминлашда фаоллик кўрсатишяпти. Улар кредит уюшмаси таклиф қилаётган кредит маблағғларидангина фойдаланишмайди. Балки, ўзларининг бўш пул маблағғларини турли сердаромад, муддатли, жамғғарма омонатларига қўйишиб, маълум даражада сармоялари миқдорини оширишга ҳам муваффақ бўлишмоқда. 2010 йил якунларига кўра омонатга жалб этилган маблағғлар 6 млрд. 936 млн. сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич жами активларнинг 77 фоизи, демакдир.

"Jahon" кредит уюшмасининг 2011 йилдаги мақсад ва режалари янада улкандир. Айниқса, жорий йилни муҳтарам юртбошимиз "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб эътироф этганликлари зиммамизга катта масъулият юклайди. Бинобарин, вазифамиз тақозосига кўра, биз хусусий сектор ривожига улуш қўшмоғғимиз зарур. Бунга шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аъзоларимиз ишончини янада оқлаш эвазига эришилади.

Шарофатхон АБДУРАҲМОНОВА,

"Jahon" кредит уюшмаси

кенгашининг раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди