ЎЗ БИЗНЕСИМНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИМ
Ўзим ҳали ёшман. Коллеж маълумотига эгаман. Лекин жамият ҳаётида фаол қатнашишни хоҳлайман. Шу боис, бизнес қилиб, савдо-сотиқ ишларини йўлга қўймоқчи бўлдим. Бунинг учун маблағғ зарур эди. Шунда мен "Jahon" кредит уюшмасига мурожаат қилдим. Дастлаб эҳтиёжимга яраша маблағғ олиб, ундан дастмоя сифатида фойдаландим. Бу яхши наф берди.
Кейин иккинчи бор кредит олдим. Уни ҳам қисқа муддатга олгандим, бир-икки улгуржи савдо билан кредитни тўлаш имкониятига эга бўлдим. Шундай қилиб, ўзимга яхшигина дастмоя яратиб олдим. Бу билан шахсий бизнесимни йўлга қўйдим. Ҳозир савдо ишлари билан шуғғулланяпман.
Яқинда учинчи бор кредит маблағғи олдим. Кичик бизнесимни ривожлантириш мақсадим бор эди. Бу борада менга "Jahon" кредит уюшмаси молиявий кўмак берди. Мен эса ўз тадбиркорлик қобилиятимни ишга солиб, кредит маблағғларини тўғғри йўналтиришга ҳаракат қилдим. Натижада уюшманинг ишончини қозондим. Чунки олинган кредит маблағғларини ўз вақтида қайтаришга муваффақ бўлдим.
Дарҳақиқат, "Jahon"" кредит уюшмаси ўз аъзоларига ҳамиша ишонади. Аъзоларини доимо қўллаб-қувватлайди. Шу боис ҳам уюшма аъзолари сафи ортмоқда. Мана, менинг ҳам унга ишончли аъзо бўлиб қолганим бунга ёрқин мисолдир.
2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" муносабати билан "Jahon" кредит уюшмасининг аъзолари янада ортиши, шубҳасиз. Негаки, мазкур йилда уюшма тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, аҳолига даромадли омонат жамғғармалари бўйича хизмат кўрсатишга астойдил бел боғғлаган.
Дилрабо қАМБАРОВА,
хусусий тадбиркор.
|