Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

МАЪНАВИЯТ САБОҒИ

ҚАЙНОНА БЎЛИШ ИЛМИ

Турсуной СОДИҚОВА

Сиз келинга қилган пичинг, зардаларни биров қизингизга қиляпти. Шу торлигингиз билан чидаб тура олармидингиз? Кели- нингизнинг онаси шу кунгача бир оғғиз индамади. Танангизга ўйлаб кўринг, нега у сизни боплаб қўйишга шошилмаяпти? Боласи ўгайми ёки келиннинг онаси онамас, тошми, сизнингча? У сизни авайлагани учун, ҳурматингизни сақлагани учун ўзини босиб турибди. У сизнинг инсофга келишингизни Аллоҳдан тинмай тилагани, тилаган.

Келинингиз билан ўғғлингиз иноқ бўлса, титрайсиз. Келини билан ўғғлининг суҳбатини пойлаб юрадиган Худо бехабар аёллар ҳам йўқ эмас. Бунинг отини ғғайирлик, ўғғилни қизғғаниш дейилади. Бу кундошлик билан тенг нарса. Бу она шаъни учун шармандалик, бу уятдан ўзингизни эҳтиёт қилинг, биродар!

***

Ўғғлингизни қизғғанишингизни боласидан узоқлашиб қолган онанинг алами, деб тушуниш мумкиндир. Аммо сиз келиндан қайнотани ҳам қизғғана бошладингиз. Келинингиз қайнотага ҳурматни оширса ҳам, уйда чиройли кийиниб юрса ҳам ғғашингиз келади. Кўзингиз изидан қолмайди, нима деди, нима қўйди - олазараксиз. Табиатан ота қизга, қайнота келинга меҳрибон бўлади. Эрингиз шўрлик дастингиздан келинга одатий гапларни айтишга ҳам қўрқади. Чиройли келин олиб, бошқалар бахтиёр бўлса, сиз келинингизни айнан шу чиройини кўргани кўзингиз йўқ.

Тўхтанг, ойим! Мана шу жойда ўзингизни аслида ким эканлигингизни очиб қўйдингиз: демак, аёл сифатида сизнинг ўзингизга ишончингиз йўқ. Ёшлигингизда лов этиб кўринган эркакка тез берилгингиз келиб турган. Эҳтимол, гуноҳдан ўзингизни асрашга кучингиз етмай, умр бўйи армон қилиб юрган жойларингиз бордир. Кўзингизни очинг, биродар, гуноҳдан қўрқмайсизми?

Аллоҳдан бу аёлга мен имон тилайман. Токи, у жисмидаги аёллик баднафслигини енгсин, тийсин. Токи, ундан тар-қалаётган авлодга бу қусури ўтиб қолмасин. Дунёда энг ёмон кўрганим - аёлпараст эркагу, эркакпараст аёлдир! Булар ҳамиша гуноҳ қилишга тайёр, хатарли инсонлардир.

***

Келинни нари-бери қилаверган қайнонага дейишяпти: "Уйингизни ораста ушласа, овқатингизни қилса, сиз капгир ушламасангиз, супурги тутма- сангиз, бир оғғиз раҳмат сўзига ярамайсизми?" "қилган бўлса, унинг вазифаси!" - тез жавоб қилади у.

Бу аёлнинг виждонидан сўрагинг келади: келинлигингизда ўша вазифани ўзингиз бажарганмисиз, деб! Келин фидойи меҳнатни асосан, қайнона-қайнотага ёқиш учун қилади. Аксари ҳолатларда қайнонасини куйдириб адо қилган келинлардан ёмон қайнона чиқади. Ҳалиги қайнона ўз даврида ихлос билан келинлик қилган бўлсайди, қўли кўсов, сочи супирги бўлган бўлсайди, бировнинг кўнглини олиш роҳат - азобларини ўз баданида туйган бўлсайди, келинига бундай тошбағғир бўлмасди!

Бу аёлга иккиёқлама увол бордир: уни роҳат кўрмай ўтган қайнонасининг оҳи бир томондан тутса, қўлида озорланиб яшаётган келиннинг армони иккинчи томондан тутгусидир!

***

Бир гап қулоқларимизга михланиб қолган:

"қизинг тушган маҳалла итига ҳам эгилиб салом бер," эмиш. Бу бизнинг кўникмамизда нотўғғри жиҳатларимиздир. Адолат қилинса, аслида менга қизини берганларга юкинмоқ жоиз. Боласини жонидан узиб олиб келганим учун, қизимни меҳмон қилиб ўтқизиб, келинни хизматга солаётганим учун, унинг ҳатто, отаси исмини ўчириб, ўз номимга кўчириб олганим учун улардан умрбод қарздорман. Ўғғилни онаси қийналиб туққан бўлса, қиз бозордан сотиб олинмаган.

Онам раҳматли айтардилар: "Туғғиладиган қизнинг тўлғғоғғи ҳам аччиқ бўлади", деб! қиз бола ўз жойини топиб кетгунча ота-она игнанинг тепасида яшайди. Келиннинг унча-мунча камчилиги учун унинг онасига хўмрайиш ёки беписанд бўлиш имонли одамнинг иши эмас. Керак бўлса, уни ўзингизбоп қилиб ўзгартириб оласиз. Ўзингиз ҳам шу кунгача кимдандир тинимсиз ўрганиб келяпсиз-ку! Келинингиз ҳали сизнинг ярим ёшингизда, билганидан билмагани кўп. Беайб Парвардигорнинг ўзи!

Энди ўғғлингиз ҳақида гапирайлик. Хўш, қани айтинг-чи, унинг ҳамма иши текисми? Баъзи хомликларидан ичингизни ит тирнаб юради-ку! Буни келин тараф билмайди ва юраги увишмайди, дейсизми?

Аслида ҳар икки ёш рисоладагидай йўлга тушиб олгунча қудалар хуфия-ю, ошкор бир-бирларига маслакдош, ҳасратдош бўлмоқлари керак.

(Давоми бор).


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди