Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

ТИЛ САДАҒАСИ ШИРИН СЎЗДИР

Аллоҳ таоло биз бандаларига ер остида, уммонлар бағғрида жуда кўп неъматларни ато этганки, уларнинг ҳисобига етиш мушкул. Бу неъматлардан фақат Аллоҳ йўлида, Яратганнинг розилиги учунгина фойдаланишимиз керак. Айниқса, бандаларга ато этилган неъматлар ичида энг улуғғи ва масъулияти каттаси бу тилдир.

Парвардигор инсонларга тилни ўзини зикр қилиш, жамиятда муомала муносабатларини юритиш учун берган. Тил тўғғри сўз айтиш ва Аллоҳни ёдлаш воситаси бўлгани учун ҳам кўз, қалб каби ибодатнинг асосий устунларидан бири саналади. Шунинг учун мўмин мусулмон тили учун ҳам масъул эканини ёддан чиқармай, уни фақат Тангрига ибодат қилиш, яхши сўзлар учун хизмат қилдириши лозим.

Ҳазрати Пайғғамбаримиз (с.а.в.) "Мусулмон ким?" деб сўралганида, у зот бобарокат: "Мусулмон шуки, унинг қўлидан, тилидан бошқа мусулмонлар саломат бўлган (яъни, уларга озор етмаган) кишидир" дедилар. Тилни Аллоҳга шукр ва зикр учун ишлатмай, иғғво, туҳмат, шикоят, ёлғғон, фаҳш сўзларга бураверсак, гуноҳга ботамиз.

Гоҳо тилимизга эрк бериб юборамиз, кимнидир ҳақорат қиламиз, аҳли оиламизга ўшқирамиз, ўзга бир кишининг дилига тил билан озор берамиз. Энг ёмони, ёлғғон гапиришдан, ёлғғон гувоҳлик беришдан ҳам ҳазар қилмаймиз. Ваҳоланки, охиратда тилимиздан чиққан ҳар бир калом учун, бефойда ҳар бир сўз учун ҳисоб-китоб қилинишимиз аниқ.

Кўча-кўйда, давраларда қанчалаб соатларни бефойда, валақлаб ўтказадиган, оғғзидан боди кириб, шоди чиқадиган, ёлғғон ва ғғийбатлардан яйрайдиган айрим кимсалар охиратда, Аллоҳ таоло ҳузурида қандай жавоб беришларини ўйлаб кўрмасмикинлар? Ёки ўзларини билимдон кўрсатиш ёхуд ёлғғонларини тасдиқлатиш учун: "қуръонда бундоқ дейилган, Ҳадисда ундоқ айтилган..." деб ёлғғон гувоҳлик бераётганлар ўзларини қанчалик улкан гуноҳга, чексиз азобларга гирифтор қилаётганларини билмасмикинлар?

Ҳар бир мўмин мусулмон охиратда тили туфайли азобланишади. Чунки тилимиздан чиққан ҳар бир гапни фаришталар ёзиб туришади.

Ривоят қилурларки, Расули Акрам (с.а.в.) Муоз ибн Жабатни Яманга жўнатаётганларида, Муоз: "Эй, Аллоҳнинг пайғғамбари, менга васият қилинг" деди. Шунда Пайғғамбар (с.а.в.) тилларига ишора қилдилар (яъни, тилингни сақлагил, дегандек). Муоз ибн Жабал буни осон санаб: "Эй, Аллоҳнинг расули, васият қилинг", дедилар яна. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) "Онанг сени йўқотиб қўйгур Муоз, одамларнинг юзлари билан дўзахга тушишларига сабаб тилларининг ёмонлигидандур", дедилар.

Демак, инсонни Жаннатга етакловчи ҳам, Дўзахга олиб борувчи ҳам, бу унинг тилидир. Шунинг учун тилимизга эътиборли бўлайлик.

М.АБДУЛЛАЕВ,

қўрғғонтепа туманидаги

"Рамазон қори" жоме масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди