Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

МОЗИЙДАГИ МУҲАББАТ

ТЕНГСИЗ ЖУФТЛИК

Ўша пайтда Достоевский қирқ ёшдан энди ҳатлаган, бир қанча асарлари билан элга танилган адиб эди. Аммо ёлғғиз, ночор, бунинг устига, хасталикда умр кечирарди. Бундан ўн йилча муқаддам у Мария исмли қизга уйланган. Бироқ муҳтожлик, эрининг тинимсиз инжиқликларидан бели букилган аёл уч йил бурун вафот этганди.

Фёдор Михайловичнинг аҳволи яна таранглашди. Нашриёт билан тузилган шартномага кўра, у бир ой ичида икки юз саҳифали романни ёзиб тугатиши керак. Акс ҳолда, унга қарз берганлар адибнинг ишини судга оширишлари мумкин. Ёзувчининг танишларидан бири унга матнни тез кўчирувчи - стенографистка хизматидан фойдаланишни тавсия этди. Улар юборган қиз - гимназияни энди тугаллаган, 20 ёшлардаги тортинчоқ, аммо қобилиятли Анна Григорьевна Сниткина эди.

Анна Достоевский номини болалигидан эшитган, асарларини қайта-қайта ўқиган, уни ўзича гоҳ семиз, гоҳ озғғин, новча, серсоқол, бадавлат киши бўлса керак, деб тасаввур этарди. Аслида адиб кўринишидан кекса, фаромушхотир, тажанг, хастагина киши экан. Негадир биринчи куни уларнинг иши юришмади. Шунинг учун ёзувчи қизга ҳозир ишлай олмаслигини, кечки соат саккизларда келишини айтади. Анна бу таклифни хушламайгина қабул қилса-да, бироқ белгиланган вақтда келади. Илгари фақат танҳоликда ижод қилиб ўрганган адибга романни айтиб ёздириш маъқул келди. Асарни яратиш анча тезлашди. Улар ҳам бора-бора бир-бирларига кўникиб кетишди. Суҳбатлари қовушди. қиз энди уни буюк ёзувчи эмас, балки ўзининг яқин кишисидек кўра бошлади.

Бора-бора Анна ишдан бўш вақтларида зерикадиган бўлди. Ёзувчини ҳар куни, ҳар соатда кўргиси келарди. Фёдор Миҳайлович ҳам қизга қаттиқ боғғланиб қолганлигини англаб етди.

Бир куни адиб кўнглидагини айтади:

- Биз бир-биримизга жуда ўрганиб қолдик. Наҳотки, романни ёзиб бўлганимиздан кейин бошқа учрашмаймиз.

Йўқ, ундай бўлмади. Достоевский "қиморбоз" асарини белгиланган муддатда ёзиб тугатгандан сўнг ҳам уларнинг ҳамкорлиги, учрашувлари давом эта бошлади.

Тез кунда Достоевский "Жиноят ва жазо" номли романининг давомини ёзишга киришди. Бу пайтга келиб улар бир-бирларини севиб қолишган, аммо айтишга истиҳола қилишарди. Айниқса, ёзувчи Аннанинг олдида ўзини ночор сезар, уни ўзи ва қиз ўртасидаги ёшнинг тафовути кўп қийнарди. Оила қурган адиб қизни бағғрига босгиси келар, фақат ёш маҳбубасини чўчитиб қўйишдан қўрқар, шу боис, унинг олдида ўзини нотавон ва мажруҳ сезарди.

Шундай кунларнинг бирида адиб Аннага янги асар ёзмоқчилигини, унга анча ёшга бориб қолган санъаткор ёш қизга ошиқ бўлиб қолганини, аммо қиз унинг муҳаббатини қандай қабул қилишини тасвирлашга қийналаётганлигини сўзлаб берди. Анна Достоевский ўзларининг ўртасидаги муҳаббат ҳақида сўзлаётганини сезди.

- Кекса, касалманд кишига кўнгил қўйган қиз, кейинчалик ёш умримни хазон қилдим, деб ундан хафа бўлмасмикин,- дея қўшимча қилди Достоевский. - Мен шу ҳақда сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим.

- Нега энди шундай кишини ёш қиз севиши мумкин эмас,- деди ҳаяжон билан Анна.

- Сиз ўзингизни бечора қизнингг ўрнига қўйиб кўринг-чи?

- Мен қаҳрамонингиз ўрнида бўлганимда, албатта, унга турмушга чиққан бўлардим.

Ушбу қисқа суҳбат уларни безовта қилиб юрган кўплаб саволларга жавоб топиб берди. Орадан кўп ўтмай, 44 ёшли адиб 20 ёшли қиз билан никоҳдан ўтди. Улар ўн тўрт йил бирга яшашди. Ҳаётлари оғғир кечди. Анна Григорьевна муҳтожлик, адибнинг тез-тез хуруж қиладиган тутқаноқ касаллиги, инжиқликларининг ҳамма-ҳаммасига чидади.

Фёдор Достоевский шундай меҳрибон, сабр-бардошли қизга уйланганидан ўзини бахтли сезарди. У менинг ишончим ҳам, умидим ҳам, бахтим ва энг катта бойлигим ҳам Анна,бундай аёлни севмай бўладими, дея алқарди.

Ўлим тўшагида ётган Фёдор Достоевский Анна Григорьевнадан розилик сўраб, у билан кечирган бахтли ҳаёти учун беҳад миннатдор эканлигини айтар экан, камдан-кам эрларгина хотинига айта олиши мумкин бўлган сўзларни таъкидлайди:

- Аня, мен сени жуда қаттиқ севаман, унутма, ҳатто, хаёлимда бўлса-да, бирон марта ҳам сенга ҳиёнат қилганим йўқ.

"Муҳаббат шароби" китоби асосида

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди