Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

ҲИКОЯ

КУЗГИ ЯПРОАР...

Қандай қилиб хушимдан кетиб қолганимни билмай қолдим. Кўз очиб қарасам, касалхонада ётибман. Атрофимда оқ халатли шифокорлар... Уларнинг каттароғғи менга қараб: " - Ҳа, айёр қиз, ўзингизга кел- дингизми?" - деб кулди.

- Менга нима бўлди, дўхтир?... - деб базўр сўрадим.

- Вақтида овқатланмаганингиз учун силлангиз қуриган, чарчагансиз. Бор-йўғғи шу.., - деди-да, томиримни ушлаб, юрак уришини текшира бошлади.

Ростдан ҳам кейинги пайтларда иштаҳам йўқолиб, камовқат бўлиб қолгандим. Иш, деб ўзимга эътибор бермай қўйгандим.

...Палатада икки киши эканмиз. Шеригим кексароқ аёл экан. У мени кўриб: " - қизим-ей, қўрқитиб юбордингиз-ку... Ҳали ёшсиз, ўзингизни олдириб қўйманг. Иш ҳам, дам олиш ҳам вақтида бўлиши лозим. Ахир, қопга ҳам сомон тиқишса, кейин тик туради, болам", - дея мени койиган бўлди.

Эрталаб катта шифокор кирди. Аввал онахонни, кейин мени текширди.

- Бугун бутунлай бошқа одамни кўряпман. Сиз толиққансиз, асабларингиз чарчаган. Болалардан нечта бўлди? - деб сўради.

- Болам?.. Болам йўқ.., - дедим нигоҳларимни ерга қаратиб.

- Ҳали турмушга ҳам чиқмаганман, дерсиз? - деди у вазиятни юмшатиш мақсадида ҳазиломуз.

- Ҳмм... шунақа, - дедим охиста.

- Ёшингиз нечада?

- Ўттиз бешда, ҳаётдан орқада қолганман, - дедим менга ҳам унинг ҳазил оҳанги таъсир этиб.

- Э, шунақа демайсизми? Ҳали ҳам кеч эмас, ҳаётингиз олдинда экан-у. Бардам бўлинг, - деди, сўнг қўшиб қўйди: " - Дориларни вақтида ичинг..."

Дўхтир чиқиб кетаётганида уни тўхтатдим : " - Бир нима сўрасам майлими?"

- Ҳа, тинчликми?

- Дўхтир, уйимиз узоқ қишлоқда. Шунинг учун яқинларим мендан хабар ололмайди. Тамадди қилиб туриш учун вақти бемаҳал ул-бул нарса сотиб олишга ташқарига чиқсам бўладими? - дедим.

- Ҳа, бемалол. Аммо кўп қолиб кетманг...

Шу пайт хона ташқарисидан кимларнингдир овози келди. Дўхтир палатадан чиқиб кетаётиб, бир гуруҳ болаларга кўзи тушди. Улардан бири: "-Кечирасиз, биз устозимиз Фаридахон Узоқовани кўргани келгандик. Шу хонада дейишди..." - деди.

- Ҳа, шу ерда, марҳамат, киринглар.., - деб болаларга ичкарига киришга рухсат берди.

...Талабаларимнинг йўқлови кўнглимни ёриштириб юборди.Болалар билан анчагача чақчақлашиб ўтирдик. Касалхонадан чиққунимча касбдошларимнинг оёғғи узилмади. Буни кўрган дўхтир: "Фаридахон, мени алдабсиз-да, а? Шунча одам ҳар кимнинг ҳам олдига келавермайди", - деди мени руҳлантириб.

- Ҳа, улар менинг қадрдонларим.., - дея кулиб қўйдим, хурсанд бўлиб.

... Палатадошим соғғайиб уйига кетгандан кейин, ёлғғиз қолиб зерикдим. Шунда дўхтирдан менга ҳам жавоб беришини сўрагандим, қаршилик кўрсатди:

- Ҳали бутунлай тузалганингиз йўқ. Ҳеч нарсани ўйламай, яна икки-уч кун ётасиз.

Унинг жиддий муомаласидан индаёлмай қолдим. Ўн кун даволанганимдан кейин дўхтир менга жавоб берди, ва:

"- Фаридахон, бугун уйга қайтасиз. Нарсаларингизни йиғғиштириб бўлгач, ташқарида мени кутиб туринг", - деди-ю, ўзи шошиб чиқиб кетди.

Очиқ ҳавога чиқиб турсам, дўхтир енгил машинасида ёнимга келиб тўхтади-да, "- Фаридахон, чиқинг машинага", - деди.

Мен ийманибгина машинага ўтирдим. Кейин: "-Дўхтир, ўзим кетавераман", - дедим ҳижолат бўлиб.

- Ҳечқиси йўқ, шу баҳона уйингизни ҳам кўриб келаман-да, - деди у ҳазил-мутойиба билан. - Ё... мумкин эмасми?

- Нега унақа дейсиз, уйимнинг тўриси сизники, дўхтир, - дедим чин кўнгилдан.

...Уйга ҳам етиб келдик. Уйим бир хонали. Яхшиямки, саришта қилиб қўйган эканман. Меҳмон хонтахта атрофига солинган тўшакка ўтираркан, дуога қўл очди: " - Шу уйнинг тўриси меники бўлгани рост бўлсин"...

Чой қўймоқчи эдим, дастурхон солишга унамади. Дўхтирни кузатгач, ўйланиб қолдим. "Ғалати одам экан, мен уни камгап деб ўйлабман-а..."

...Касалхонадан келганимни билган қўшниларим бир-бир киришиб, ҳол-аҳвол сўрашди. Орадан уч кун ўтиб, дўхтир уйимга келди. Ичкарига таклиф қилдим. У эса уйга кираркан: " - Уйнинг тўриси ҳали ҳам бўшми?.." - деб кулиб қўйди.

- Ҳа, бўш. Ўтинг, юқорига, - дедим қўлидаги нарсаларни оларканман.

Дарров овқат тайёрладим. Маставани ичгунича ҳам ҳеч нарса демади. Бўш косаларни олиб чиқиб қўйгани жойимдан тургандим: " - Фаридахон, ўтиринг... Гап бор..." - деди у. Косаларни хонтахтага қўярканман, охиста жойимга ўтирдим.

- Фаридахон, яхши бўлиб қолдингизми? - деди.

- Ҳа, раҳмат. Сизнинг ёрдамингиз билан... соғғайиб кетдим, - дея нигоҳларимни ерга қададим.

У бироз ўйланиб қолди-да, яна гап бошлади: "- Фаридахон, мен сизга ёқаманми?.."

Тўғғриси, бироз каловланиб қолдим. Кейин ўзимни ўнглаб: "Ҳа, албатта, сиз тажрибали дўхтирсиз..." - дея олдим.

" - Фақат доктор сифатидами?" - деди у яна савол бериб. " - Дўхтир сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам. Ахир, сизда инсоний фазилатлар бисёр", - дея базўр унинг кўзларига қарадим.

- Унақа бўлса яхши, мен сизга уйланмоқчиман, - деди дабдурустдан.

(Давоми бор)

Соҳибахон ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди