Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 17.03.2011

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ

ЛОҚАЙДЛИК - УМР ЗАВОЛИ

Баҳор ойи кириб келганига қарамай, ҳали ҳануз табиий газдан резина шланг орқали фойдаланиш ҳолатлари рўй бермоқда. Шаҳримиз аҳолиси ўртасида қанчалик тушунтириш ишлари олиб борилмасин, уларнинг бепарволиги оқибатида хонадонларда ёнғғин чиқиш ҳолатлари содир бўлаётгани ачинарлидир.

Бундай кўнгилсиз воқеалар шу йилнинг икки ойи давомида Андижон шаҳрида 74 тага етган. Ёнғғинларда икки нафар фуқаро оламдан ўтиб, икки нафари оғғир тан жароҳати олган. Бу асосан, ностандарт, носоз, сертификати бўлмаган электр ва газ иситиш мосламаларидан келиб чиққан.

Азиз ҳамшаҳарлар! Бозорларда сотилаётган қўлбола газ жиҳозларини сотиб олманг, ҳаётингизни хавф остида қолдирманг!

Бозорларда ва ўз турар жо-йингизда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларида ёнғғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб боринг! қурилиш объекти ҳудудларини ёнғғин ўчириш воситалари билан таъминланг. Бу билан ўз хонадонингиз, иш жойингиз, оилангизни ёнғғин балосидан асраган бўласиз!

А.ЎСАРОВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ инспектори, кичик сержант.

БЕШИКАСТ ЯШАШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Хонадонларимизда, иш жойларимизда ҳаётимиз учун хавфли бўлган ёнғғин содир бўлмаслиги ўзимизга боғғлиқ. Чунки инсон ҳушёр ва зийрак яшаса, хавфсизлик қоидаларига риоя қилса, ҳеч қачон шикаст тортмайди. Биз бу ҳолатни ўз тарғғибот-ташвиқот ишларимизда ҳаммавақт аҳолига тушунтириб келамиз. Маҳаллаларда, иш жойларида, ўқув муассасаларида бўлиб, фуқароларимиз ўртасида суҳбатлар ўтказиш жараёнларида ёнғғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш зарурлигини уқтирамиз.

Лекин шундай бўлса-да, айрим жойларда ёнғғин содир бўлиш ҳолатлари учраб турибди. Бунга албатта, фуқароларимизнинг лоқайдлиги ва носоз электр иситкичлари, табиий газ воситаларидан фойдаланишлари сабаб бўлмоқда.

Яна бир оғғриқли жиҳат борки, айрим тадбиркорлар қурилиш олиб бораётган жойларни бирламчи ёнғғин ўчириш воситалари билан таъминлашни унутиб қўймоқдалар. Бу эса хавфсизлик қоидаларига зиддир.

Ёнғғин ҳодисаси содир бўлмаслиги учун турли ностандарт, носоз қурилмалардан фойдаланмаслик ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ёнғғин хавфсизлиги талабларини, албатта, бажариш зарурдир.

Б.ЎРИНБОЕВ,

Андижон шаҳар ИИБ, ЁХБ инспектори, кичик сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди