Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 24.03.2011

"ЮРТИМИЗГА ҲУШ КЕЛДИНГ, НАВРЎЗ!"

Янгиланиш, яшариш фасли баҳор юртимизга шукуҳли байрамлар билан кириб келади. Кўкламий байрамларнинг энг тароватлиси, шубҳасиз, Наврўзи оламдир. Халқимизнинг бу кўҳна ва навқирон, гўзал байрамини андижонликлар кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан кутиб олдилар.

Андижон шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғғи Амфитеатрида бўлиб ўтган "Юртимизга хуш келдинг, Наврўз!" деб номланган театрлаштирилган бадиий-мусиқий байрам тадбирида вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларида фаолият юритаётган илғғорлар, ўқувчи ва талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими А. Усмонов иштирок этиб, Наврўз байрами билан барчани муборакбод этди.

Вилоят ҳокими ўз табригида Андижон аҳли томонидан юртимиз истиқлолининг 20 йиллиги нишонланадиган жорий йилда Наврўз байрами муносиб кутиб олинаётганлиги, вилоятимизнинг барча гўшаларида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлигини, ҳамюртларимиз қалбида эртанги кунга умид, Ватанимиз порлоқ истиқболи учун фидойилик иштиёқи баланд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Байрам бадиий дастурида вилоятимиз санъаткорлари, ҳаваскорлик жамоалари, хонандалари, шунингдек, республикамиз пойтахтидан ташриф буюрган таниқли артистлар томонидан ижро этилган тинч ва обод Ватан мадҳи, муҳаббат ва эзгуликни тараннум этувчи гўзал куй ва қўшиқлар байрамга ўзгача файз киритиб, кўнгилларга хушнудлик бахш этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди