Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 24.03.2011

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА

АЁЛ БИЛАН ГЎЗАЛДИР ОЛАМ

Юртимизга баҳор келиши билан ҳамма нарса ўзгаради. Табиат, инсон кайфиятига ўзгача шукуҳ, кўтаринки руҳ бағғишлайди. Келинчак баҳорнинг мусаффо ҳавоси, уларнинг кучига куч, ғғайратига ғғайрат қўшиши бежиз эмас, албатта.

Ҳа, баҳорий кайфият юртимиздаги ҳар бир аёлнинг иш фаолиятига, оилавий юмушларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказиши табиий. Биз бежизга "аёл кишининг иш фаолиятига" деб айтмадик. Чунки бугунги кунда қайси идорага борманг, ёки қайси бир ташкилот ва муассасага борманг, албатта у ерда аёлларимизнинг меҳнат қилаётганининг гувоҳига айланасиз. Ўзбекистон Конституциясида ҳам аёл ва эркакларнинг ҳуқуқлари тенг эканлиги таъкидлаб ўтилган. Шундай экан, ҳар бир аёл ўз турмуш тарзини ўнглаш, оила тебратиш, юртига, жамиятига фойда келтириш истагида экан, албатта, бирон бир ташкилот, муассаса ёхуд идорада ишлаш имкониятига эгадир. Бу имкониятдан унумли фойдаланаётган аёлларимиз айни пайтда жойларда ўз мутахассисликлари бўйича самарали фаолият олиб бормоқдалар.

Улар қаторига "GM -O'zbe-kiston" корхонасида меҳнат қилаётган фидойи, жонкуяр, ўз ишининг устаси бўлган аёлларни ҳам қўшсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Корхонамизда айни кунда 302 нафар хотин-қиз меҳнат қилаётган бўлиб, улардан уч нафари бош-қарма , бўлим ва бўлинма раҳбари вазифаларида хизмат қилмоқдалар. Корхонамиз аёлларининг юксак унум билан ишлашлари, ишдан бўш пайтларини самарали ўтказишлари учун етарлича шароитлар бор. Яъни, пархез таомлар ошхонаси, соғғломлаштириш заллари, маънавият хоналари шулар жумласидандир.

Корхонамиз аёлларининг саломатлиги ҳамиша диққат-эътиборимизда. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилади. Туғғиш ёшидаги аёлларимиз эса малакали шифокорлар ёрдамида доимо назорат қилиб турилади. Ногирон фарзанд тарбиялаётган, қолаверса 2 ва 14 ёшгача фарзандлари бўлган оила вакилларига имкон даражасида моддий ёрдам берилади. Бундан ташқари, ҳар йили ёз фаслида 20 нафардан ортиқ кам даромадли оила фарзандлари сўлим ва мафтункор дам олиш оромгоҳларига юборилмоқда.

Спорт - нафақат эркаклар, балки аёлларимиз соғғлигини тиклаши, фарзандларининг нуқсонсиз туғғилиши, узоқ умр кўриши учун муҳим омилдир. Биз шуларни инобатга олган ҳолда, корхонамиз хотин-қизлари ўртасида доимий равишда турли қизиқарли спорт мусобақалари ўтказишни йўлга қўйганмиз. 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида "Спорт - соғғлик гарови" мавзусида шашка ва стол тенниси бўйича ажойиб спорт мусобақаси ўтказилди ва мусобақа ғғолибларига эсдалик совғғалар топширилди.

Ҳа, Ўзбекистон кўчаларига файз бераётган, бир-биридан чиройли, замонавий автомобилларни кўрганимизда, уларнинг хизматидан фойдаланаётганимизда, узоғғимиз яқин бўлаётганида, қувонамиз. Ана шундай автомобиллар ишлаб чиқарилишида аёлларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини ҳис этиб, беихтиёр, фахрланамиз.

Маъмурахон ИСМОИЛОВА,

"GM -O'zbekiston" корхонаси хотин-қизлар билан

ишлаш комиссияси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди