Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 24.03.2011

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

ЗУБАЙДА МОМО: "УЙДАН СОҒИН СИГИРНИ УЗМАЙМИЗ"

Узоқ умр кўришнинг сири нимада? Буни олимлар турлича шарҳлайдилар. Аммо бу кўҳна саволга ҳали ҳеч ким тўла-тўкис жавоб берган эмас. Балки, узоқ яшашнинг замирида тўқ-фаровон, беташвиш ҳаёт ётар? Ёки эрта кўз юмишга ғғам-қайғғу сабабмикан? Агар сўнгги таҳмин ҳақиқатга яқин бўлганда эди Зубайда момо аллақачон омонатини топширган бўлмасмиди?

Марҳамат туманининг қорақўрғғон қишлоғғидаги Т.Юсупов номли маҳаллада бир асрдан бери умргузаронлик қилиб келаётган онахоннинг сўзлари дадил, қуввати хафизаси жойида. Кўзининг бироз хиралашиб, эшитиш қобилиятининг бирмунча пасайганлигини ҳисобга олмаса, соғғлигидан шикояти йўқ.

- Умримда икки марта: сариқ касали билан оғғриганимда, ўт халтасини олдирганимда шифохонада даволанганман, - дейди момо. - Аммо кўп кулфат чекдим. Ўн тўрт ёшимда онамдан, ўн еттимда эса отамдан ажралдим. Хўжайиним Исроилжон Иброҳимов билан ўн фарзанд - саккиз қиз, икки ўғғилни элга қўшдик. Чолим тракторчи ўтган. Мен ҳам умр бўйи колхозда ишладим: чигит экдим, ғғўза чопдим, ипак қурти парвариш қилдим. Агар одам меҳнат қилгани ёки ғғам чеккани туфайли ҳаётдан ўтса, мен бу ёшга кирмасдим, қизим...

Тўнғғич фарзандлари - қизи Шарофатхон, ўғғли Абдужалилнинг ҳаётдан эрта кетиши, уч набирасининг бевақт ўлими Зубайда момонинг бардошини яна бир бор синовдан ўтказди. Момо айни пайтда 56 нафар набира, 40 нафар чевара, 7 нафар эваранинг энажониси. Унинг туғғилган кунларида, байрамларда йиғғилишса, катта тўйга айланиб кетади. Кенжа келин Оминахон момонинг парваришида хизматга шай.

- Кўпроқ қандай овқатларни тановул қилишни хоҳлайдилар? - сўрадик келиндан.

- Энам таом танламайдилар. Кўпроқ сутли маҳсулотлардан тайёрланган таомларни хуш кўрадилар, - деди у.

Суҳбатимизни эшитиб ўтирган момо гапга қўшилдилар:

- Ҳа, тўғғри. қатиқ-сут ичиш фойдали-да. Шунинг учун мен ҳеч қачон уйдан соғғин сигирни узмаганман...

Балки Зубайда момонинг узоқ умр кўришининг сабаби ҳам шундадир?!

Зулфия МАНСУРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди