Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 24.03.2011

СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

КИЙИМ КЎРКИ -ХОН АТЛАС

Ўзбек ҳақида гап кетганда атлас кўйлаги-ю бошида зар ва ироқи дўппилари ярашиб турган қизлар кўз олдингизга келарди. Лекин бир мунча вақт мана шу тасаввурингизни жонлантира олмай қолдингиз.

Негаки замонга қараб кийиниш маданиятлилик белгиси бўлиб қолди (Баъзи бир зиёлилар назарида). Бир пайтлар қиз- болага сеп йиғғилганда ҳам аввало, атласнинг жамики турларидан солинарди. Энди-чи?

Бир танишим қизига болалигидан сеп йиғғишни бошлаганди. Хонатласнинг майда тароғғу, шахмати, чашмаси-ю, номозшоми, қўйингки, ҳар туридан ҳавас билан ўзи киймай битталаб йиғғди. Лекин қизини узатиш вақти келганда ҳозир ҳеч ким атлас киймай қўйган, янги урф бўлган кўйлаклардан қилиб берасиз, деб туриб олди. Она келинлик кўрки миллий кийимда эканлигини қанчалик уқтирмасин қизининг фикри ўзгармади. Ота-она қарз ҳавола қилиб бўлса ҳам қизининг кўнглига қараб яна сеп ҳозирлади. Лекин янги хонадонда бели хипча фасон кўйлаклар билан хизмат қилиб юрган қаёқда-ю, атлас кўйлак кийиб юрган қаёқда.

... қўшни уйга келин тушди. Эрта тонгда кўча супургани чиққан келинчакни кўрган Наима ўзини ўнғғайсиз сезди. Сочи икки ўрим, эгнидаги атласи ял-ял ёняпти... Уни хаёлан ўзига қиёслади. Беихтиёр сочларини пайпаслади. Онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай сочини қирқтириб, жингалак қилдиргани, баъзида тароқ ўтмай хуноб қилишини ўйлаб, кўнгли хира бўлди.

Уйга келгач, онасининг дилини оғғритиб, бир чеккага суриб қўйган атласларини энди меҳр билан бирма-бир кўра бошлади. Атлас бирам ярашдики, кўзгуга қараб ўзи ҳам тўймади сира!..

Ҳа, давр ўзгариб яшаш, кийиниш маданияти юксалаётгани билан миллий кийимларимиз-у урф-одатларимиз ўз қадрини йўқотмаслиги керак. Ҳар нарсанинг меъёри бўлади. қизга аталган сеп-сидирғғанинг ҳам. Ҳамма аёлларга бирдай ярашимли атлас кўйлакнинг эса ўрни бошқа. Охори тўкилмаёқ бир зум модадан чиққан атлас кўйлакларимиз яна қиз-у жувонларимиз эгнида ял-ял товланиб кўзни олмоқда.

Хотин-қизларнинг сўнги модаси яна хонатлас бўлган бўлса ажаб эмас...

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди