Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" муносабати билан таълим муассасаларида, олий ўқув даргоҳларида илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтмоқда. Яқинда ана шундай анжуманлардан бири Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида ўтказилди. "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи, истиқболлари" мавзусидаги мазкур республика илмий-амалий анжуман институт "Камолот" ЁИҲ бошланғғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилди.

Анжуманни институт ректорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Т.Каримов кириш сўзи билан очди ва барча анжуман иштирокчиларини табриклади. Шундан сўнг, иқтисод фанлари доктори, профессор қ.Муфтайдинов "Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш шароитида хусусий тадбиркорлик" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, анжуман давомида институт иқтисодиёт кафедраси доценти У.Собировнинг "Иқтисодиётни барқарорлаштириш муаммолари", институт молия кафедраси мудири М.Эшоновнинг "Ўзбекистонда кичик корхоналарни солиқлар орқали рағғбатлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари", бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси доценти Б.Солиевнинг "Кичик бизнес корхоналари молиявий барқарорлиги таҳлилининг услубий асослари" мавзуларидаги маърузалари ҳам тингланди. Маърузалар юзасидан анжуман қатнашчилари томонидан қизғғин музокаралар бўлди.

М.НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди