Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

СЕВИМЛИ ВА СЕРҒАЙРАТ УСТОЗ

Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг умр йўлига назар солсанг ҳавасинг келади. Улар бутун умрини фарзандлар тарбиясига, камолотига ва шогирдлари истиқболига сарф этади. Энг шарафли ва масъулиятли касбни эгаллаб, жонкуяр устоз, севимли мураббий мақомига эриша олган кишилардан бири устозимиз Муҳаррамхон қосимовна Валиевадир.

Муҳаррамхон опа Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтининг молия факультети хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси етакчиси. У Андижон шаҳрида туғғилиб, шаҳардаги 36-ўрта мактабда таҳсил олган. 1974-1979 йиллари Андижон давлат тиллар педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетида билим олди. Мактабда ва олийгоҳда фақат аъло баҳоларга ўқиб, ўз устида тинмай изланган опа меҳнат фаолияти давомида Андижон шаҳар ҳокимлиги, кейинчалик Андижон вилоят халқ банкида мутахассис бўлиб ишлади.

2000 йилда эса, ҳозирги Андижон муҳандислик-иқтисодиёт инс-титути молия кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга кирди. Муҳаррам опа мураббийлик қилиш билан бирга, факультет хотин-қизларига бош-қош бўлиб, ҳаёт тажрибаларини ёшларга ўргатиб, ўқув муассасасида соғғлом муҳит яратишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Опа талаба қизлар ва хотин-қиз ходимларга юриш-туриш, кийиниш, одоб-ахлоқ ва турмуш маданияти борасида маслаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатиб, кўпчиликнинг меҳрини қозонган, ибрат бўла олган.

Муҳаррам опа Валиеванинг ўқув-тарбиявий, илмий мақолалари бир қатор матбуот нашрларида, газета ва журналларда чоп этилиб туради. Жумладан, "Проблемў экономики" журнали ва "Андижанская правда" газетасида кўплаб муаммоли ва мунозарали мақолалари чоп этилган.

Оилада меҳрибон она, севимли қайнона, икки нафар набиранинг суюкли бувижониси бўлган Муҳаррам опанинг ҳаёт йўли ана шундай ҳавасларга, таҳсинларга лойиқдир. Турмуш синовларини иродаси, чидам-бардоши билан енгиб ўтиб келаётган опанинг ҳали орзу ниятлари бисёр.

Биз шогирдлар меҳридарё ва дилбар опамизнинг эзгу ниятлари амалга ошиб, илмий ва ижодий изланишлари кенг қулоч ёйиб, юксак марраларни эгаллашига тилакдошмиз.

Меҳринисо АСқАРОВА,

АндМИИ молия факультети

1-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди