Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

БАХТ ҚЎРҒОНИНГИЗ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН

Оила - муқаддас даргоҳ, миллат манфаатига хизмат қилувчи тарбия маскани ҳисобланади. Сир эмаски, бугунги ўзбек оиласи давр ва жамият талаблари асосида ҳар томонлама фаровонлашиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конститу-циясининг 63-моддаси ҳам оилани жамиятнинг асосий бўғғини сифатида белгилайди. Оилаларни мустаҳкамлаш, унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, моддий таъминотини, оила фаровонлигини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан мунтазам равишда фармонлар, қарорлар, ҳаракат дастурлари қабул қилиб келинмоқда. Лекин шунга қарамасдан оилавий ажримларнинг ошиб бориши барчани ташвишлантирмоқда.

Вилоятимизда 2009 йил давомида 1469 та оилавий ажрим рўйхатга олинган бўлса, 2010 йилда 1655 та, яъни, 186 тага ортган. Шунингдек, Андижон шаҳрида, Андижон, Избоскан ва Пахтаобод туманларида ҳам шу ҳолат кўзга ташланади.

Бу албатта, оила қуришдаги шошмашошарлик, турмуш ўртоқ танлашдаги хатолик, оилавий ҳаёт ҳақида етарли тасаввурга эга эмаслик натижасида келиб чиқмоқда. Шунга кўра, Андижон шаҳридаги 2-,3-,9-сон МФЙларда оилавий ажримлар сабаблари ўрганилди ва социологик тадқиқотлар ўтказилди. Социологик тадқиқот натижаларига кўра, бугунги кунда оила бузилишида эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар, қайнона-келин муносабатлари, рашк, хиёнат, ишсизлик, моддий қийинчиликлар рўкач қилиб кўрсатилган. Эр-хотин дунёқарашининг мос келмаслиги эса энг кўп қайд этилган.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрель 1999 йилдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғғрисида"ги Низомга мувофиқ маҳалла қошида ташкил этилган "яраштириш комиссияси" ҳар бир нотинч ва ноқобил оила билан ишлаши, эр-хотинни муросага келтириши, қудалар орасидаги муносабатларни яхшилаши лозим.

Аммо таъкидлаш керакки, баъзи маҳаллаларда "яраштириш комиссиялари"нинг ишларини бу борада қониқарли, деб бўлмайди. Оила, никоҳ тушунчалари муқаддас. Лекин ёш оилалар буни англаб етмаяптилар, чоғғи. Эркакларнинг ишсизлиги, эркак ёки аёлнинг ишлаш учун четга чиқиб кетиши каби ҳолатлар ҳам баъзида оилавий ажримлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, МФЙлар қошида "Яраштириш комиссияси" фаолиятини кучайтириш ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳаллаларда психолог, ҳуқуқшунос, ФҲДЁ ва суд ҳамда диний идора вакиллари билан тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш, "қайноналар мактаби" фаолиятини кучайтириш керак. Шундагина, инсоннинг бахт қўрғғони бўлган оилаларни мустаҳкамлашга, оилада тинчлик-хотиржамликни сақлашга, моддий фаровонликни таъминлашга эришамиз. Шу орқали эса оилавий ажримларнинг олди олинади.

Д.САМАТОВА,

"Оила" илмий-амалий маркази

вилоят бўлими директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди