Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

САЛОМАТЛИК МИНБАРИ

БОЛАЛАРНИ СИЛДАН САҚЛАЙЛИК

Бугунги кунда аҳолининг катта-ю, кичик қатлами саломатлигига сил касаллигига чалиниш, уни юқтириб олиш сезиларли путур етказмоқда. Бу юқумли, хавфли касалликдан узоқроқ бўлиш эса аҳолининг турмуш тарзига ва ўз соғғломлигини нечоғғли кузатиб боришига боғғлиқдир.

Сил касаллиги - юқумли бўлиб, асосан сил таёқчасини ажратаётган бемордан ҳамда шу касалликка чалинган уй ҳайвонлари сути ёки гўштини истеъмол қилиш орқали юқади.

Сил билан барча ёшдаги кишилар оғғриши мумкин. Бу касаллик айниқса, болалар учун хавфли, чунки болалар организми сил инфекциясига қарши кучсиз курашади. Шу сабабли болаларни, айниқса, мактаб ёшигача бўлган кичкинтойларни силни юқтириб олишдан сақлаш зарур.

Кўпинча силга чалинган киши яшаётган оиладаги болалар сил билан оғғриши кузатилади. Шуни эсда тутиш лозимки, силни нафақат оилада, балки шу касалликка чалинган бемор билан тасодифан кўчада, транспортда учрашганда ҳам юқтириш мумкин. Шу боис, болаларни нотаниш одамларнинг қўлига бериш, улардан ўйинчоқлар олиш маъқул эмас. Чунки нотаниш одам кўп ҳолатларда сил билан оғғриётганлигини билмаслиги мумкин.

Ҳозир кўп ота-оналар фарзандларига қаровчи энагалар ёллашмоқда. Бундай ҳолатларда, албатта, ёлланаётган қаровчиларнинг соғғлиги ҳақида шифокорлардан маълумот олиш зарур. Айниқса, кекса ёшдаги йўталиб турувчи бува ва бувилар соғғлигига хушёр қарамоқ даркор. Боиси, йўтал ва гриппга ўхшаш ҳолатлар сил касаллиги билан боғғлиқ бўлиши мумкин.

Болаларни бемор бор оилада эҳтиётлаш талаб этилади. Бунда барча санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя қилиш лозим. Бунинг учун бемор ажратаётган балғғамни алоҳида идишга, яъни, туфдонга йиғғиш ва уни зарарсизлантириш шарт. Бемор учун алоҳида идиш-товоқ, сочиқ, кўрпа-тўшак тутиш керак .Тузалиб кетгунга қадар у болаларни қўлига олиб қучоқлаши, овқат едириши мумкин эмас.

Болалар яшаётган хонада тозаликка риоя қилиш керак. Пашша ва суваракларга қарши курашиш зарур. Сабаби, улар инфекция ташувчилардир. Болаларни эркин сақлаш катта аҳамиятга эга. Ҳар бир бола ўз кўрпа-тўшагига эга бўлиши ва уларни тез-тез очиқ ҳавода шамоллатиб туриш лозим.

Болаларга қаровчи шахслар қўлларини тез-тез совун билан ювиб туриши зарур. Сил хасталигининг олдини олиш - муҳим вазифа. Бунинг учун чақалоқларни туғғруқ уйида силга қарши эмлаш, мактаб ёшидаги 7 ёшли ва 14-15 ёшли болаларни силга қарши қайта эмлаш керак. Шуни билиш керакки, силга қарши қайта эмлашдан олдин, албатта, "Манту" синамаси қўйилади. Ҳар бир ота-она фарзанди туғғруқ уйида қандайдир сабабларга кўра силга қарши эмлатмаган бўлса, албатта, болалар поликлиникасида участка педиатри маслаҳатидан сўнг болани силга қарши эмлатиши лозим.

Бундан ташқари, болаларнинг организмини чиниқтириш даркор. Чунки чиниққан бола организми кўп касалликларга қарши чидамли бўлади. Бунинг учун болани ёшлигидан очиқ ҳавога ўргатиш керак. қиш фаслида совуқ 10 даражадан ортиқ бўлмаган даврда бошида 10-15 дақиқа, кейинчалик икки соатгача очиқ ҳавода олиб юриш мумкин. Йилнинг иссиқ фаслларида эса болалар иложи борича кўпроқ очиқ ҳавода бўлишлари лозим. Болаларнинг кундузги уйқулари икки соатдан кам бўлмаслиги керак.

Болаларни чиниқтиришда чўмилтириш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли уларни тоза сув ҳавзаларида сузишга ўргатиш зарур. Агар бунинг иложи бўлмаса, нам сочиқ билан артиб, бадан тарбия қилдириш керак. Спорт болалар организмини чиниқтиришда катта аҳамият касб этади. Шунинг учун болаларнинг спорт билан шуғғулланишини ҳар томонлама таъминлаш лозим.

Юқоридаги қоидаларга қатъий амал қилинса, болаларни силдан пухта сақлаган бўламиз.

Тиббий саломатлик ва статистика институти вилоят филиали.

Яҳёбек МУЗАФФАРОВ,

вилоят силга қарши кураш

диспансери шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди