Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

юртимизнинг тарихий гўшалари

ЖОЙ ВА ҚИШЛОҚЛАР НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

ОЙИШАХОНИМ - шаҳарнинг ғғарбий қисмидаги эски бир катта маҳалла номи. Бизнинг текширишларимизга кўра шоира Моҳларойим-Нодирабегимнинг оналари номига XVIII аср охирларида ажратилган чек бўлиб, "Ойишахоним чеки" деб аталган. Кейинчалик, амир Умархон даврида (1809-1822 й.) каттагина қишлоққа айланиб кетган ва шу номда гузар ҳам бўлган. Бизнинг давримизда ҳозирги Олтинкўл кўчаси бўйидаги маҳаллалардан бири.

ОФТОБАЧИ (Овтобачичек) - Олтинкўл туманига қарашли қишлоқ. қўқон хонлиги саройида меҳмонларга хизмат қиладиган офтобачи лавозими бўлган. Худоёрхон ўз тоғғасининг ўғғли Абдураҳмонни шу лавозимда ишлатган ва бир неча юз таноб ерни чек қилиб берган. Ҳозирги қишлоқ ўша чек ўрнида. Илгари "Абдураҳмон офтобачи чеки" дейиларди. Андижон шаҳрида "Афтобачи мадрасаси" ҳам бор эди. Умуман, "чек" номи билан аталадиган барча қишлоқлар айрим хон амалдорларига берилган ерларда пайдо бўлган (масалан, Маллачек, Шераличек, Исо авлиёчек, Тўрачек, Насриддин чеки ва ҳ.к.).

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди