Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

ТАРИХДАГИ МАШҲУРАЛАР

ШАРҚ ШОИРАЛАРИ ТИМСОЛИНИ ЯРАТГАН МУСАВВИРА

Аёллар Ўзбекистон тарихида мамлакатимиз маданияти ва санъатининг равнақ топишида муҳим роль ўйнаган. Улар Шарқда таомил бўлганидай, елкаларида оила ташвишлари ва рўзғғор юмушлари юкини кўтариш билан бирга, давлатни бошқаришда фаол иштирок этишган ҳамда миллий адабиёт ва санъатимизнинг равнақига улкан ҳисса қўшишган.

Ватанимиз тарихи саҳифаларида Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Нодирабегим, Зебуннисо, Увайсий, Анбар Отин каби аёллар номи олтин ҳарфлар билан битилган. Ҳар бир давр янги истеъдодли инсонларни яратди. Биз бугун ҳам Зулфия, Тамарахоним, Лутфихоним Саримсоқова, Мукаррама Турғғунбоева, Сора Эшонтўраева, Галия Измайилова, Бернора қориева каби маданиятимиз ва санъатимизнинг довруғғини жаҳонга танитган кўплаб намояндаларимиз билан фахрланамиз. Шундай аёлларимиздан бири Шамсирўй Ҳасановадир.

Ўзбекистон тасвирий санъатининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, нозик табиатли, гўзалликка ошно қалб эгаси Шамсирўй Ҳасанова ўзбек аёллари орасида биринчилардан бўлиб қўлига мўйқалам тутган рангтасвир устасидир.

Шамсирўй Ҳасанова номини ҳамма ҳам билмаса керак. Бунга унинг жуда ёш пайтида вафот этгани (1917-1956), ижодининг ўзгачалиги ва яна қатор сабаблар бор. Шуниси ҳам эътиборлики, Шамсирўй Ҳасанованинг ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган мероси фақат эстетик завқ берибгина қолмасдан, у келажакда Ўзбекистон санъатида рўй беражак ўзгаришлардан ҳам дарак берар эди.

Мусаввира Шамсирўй Ҳасанова атиги 39 йил яшаган бўлсада, самарали ижод қилди ва талайгина дурдона асарлар яратди. Таниқли мусаввирлар А.Волков ва П.Беньковнинг истеъдодли шогирди эди. Шунингдек, Ўзбекистон санъат тарихида Шарқ шоираларига бағғишланган портрет асарлари билан ўчмас из қолдирди. Бу портретларини Ўзбекистон санъат музейида экскурсовод, кейинчалик директор лавозимида ишлаб юрган пайтларида яратди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Тошкентга эвакуация қилинган профессор М.Шемякин устахонасида шуғғулланган, бевосита В.Рождентвенский раҳбарлигида ишлаган. Ўша даврда ёш мусаввир бўлган Чингиз Аҳмаров билан оила қуриб яшашди ҳамда уларнинг кўплаб бебаҳо санъат асарлари халқимиз мулки бўлиб қолди. Мусаввира Шарқ маданияти тарихида муҳим ўрин тутган таниқли аёллар образини яратди. Зебуннисо, Нодира, Увайсий, Мутриба каби шоиралар сиймосини мўйқалам орқали тасвирлаб берди.

1943 йили "Шоира Зебуннисо" портретини матога мойбўёқ билан ҳаёлий ва шеърият таассуротлари остида тасвирлади. Унда Зебуннисонинг сиймосини ўзига хос ёрқин рангларда тасвирлади.

Мусаввира ранг ва турли рамзлардан оқилона фойдаланди. Гуллаган дарахт шохи ўз маъносидан ташқари баҳорий кайфиятни ҳамда шоирона илҳомни ҳам англатади, у унинг кўплаб асарларида ("Нодира", "Мутриба") Шарқона миниатюралар, П.Гоген асарлари ҳамда Шарқ миниатюраси руҳияти уй-ғғунлиги бор.

Унинг 1944-1945 йилларда Нодирабегим сиймосини бўёқлар орқали гўзал юзли қилиб, ниҳоятда эҳтиётлик билан нафис ифодалаган портрети, асосан, тилла-мовий ранглар жилосини ташкил этади. Увайсий портретини 1947 йили яратган бўлса, қашқар шоираси Мутриба портретини ҳам шу йилларда яратди.

Натюрморт жанрида ҳам ажойиб расмлар чизди. "Автопортрет" асарида 1950 йиллар бошларида романтик образ яратишга интилди. Ш.Ҳасанова асарлари кейинги йилларда ижод қилган Ўзбекистоннинг кўпгина мусаввирлари асарларида миллий ўзига хосликни яққол намоён этувчи бадиий етук рангтасвир ишларининг чизилишига бевосита таъсир кўрсатди.

Ҳозирги кунда Ш.Ҳасанованинг издошлари Ватанимиз мустақиллигидан руҳланиб, бир-биридан гўзал асарлар яратишиб, республикамиз кўргазмаларида қатнашиш билан бирга, хорижий давлатларнинг ҳамда санъатсевар халқларнинг кўнгилларига завқу-шавқ улашмоқдалар.

Аҳмаджон МАМИТАЛИЕВ,

Бўз педагогика коллежининг тасвирий санъат фани ўқитувчиси,

Феруза РУСТАМОВА,

эстетика фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди