Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 31.03.2011

ҲАЖВИЯ

РАШК

Ойгулни Салимбойнинг ўғғли қодирбойга унаштириб қўйишди. Чиройликнинг хуштори кўп бўлади, дейишади. қодирбой эрта-ю кеч Ойгулнинг орқасидан юриб, уни йигит-яланглардан қўриқлаб юришдан бўшамай қолди.

Бугун эса қодирнинг иши чиқиб қолиб, қўриқлаш ишини олти ёшли укаси Жасурга топширди.

- Жасур, Ойгулни пойлаб юр! Ким унга яқинлашса, менга келиб айт? Билиб қўй, Ойгул менга тегишли. Сени келинойинг бўлади-я! Ўринбойнинг ўғғли қўчқор сувоқчи ҳам Ойгулга ошиқ бўлиб қолибди, шекилли-да... Агар ўша тентак Ойгулга яқинлашса, уриб оёғғини синдираман, хўпми? Мобода, келинойинг олдида қўчқорни кўрсанг, тезда менга келиб айтгин. Хуллас, ким бўлса ҳам менга дарров етказгин, тушундингми?!

... Кечки пайт қодир ишини тугатиб уйга келди. Сабрсизлик билан Жасурдан сўради:

- Нима бўлди, Ойгулни пойлаб юрдингми? қўчқор унинг олдида ўралашмадими?

- Э-э-э, акажон... Ойгул опам аши қўчқор деганларини "О, эркатойим, дўмбоғғим, қўчқорим..." деб, роса эркалатди.

- Нима?! Ростданми? - қодирбой Ойгулни қизғғониб, рашк ўтида ёниб кетди.

- Ҳа... рост. Ўз кўзим билан кўрдим, - чўчиб кетди Жасур.

қодирбой қўлларини мушт қилиб тугди. Бироз шу ҳолда ўтириб, кейин:

- Эртага яна пойлаб юрасан, хўпми? - деди тишларини ғғазабдан ғғичирлатиб. - Агар қўчқорни кўрсанг, ўша заҳоти ёнимга келиб айтасан!

- Хўп... хўп, ака!

Эрталаб соат ўн-ўн бирларда Жасур акасига гап топиб келди: "Ака, бўлақолинг! Ойгул опам қўчқор билан гаплашиб турибди!.."

- қаерда гаплашяпти?

- Дала бошида!

- Ҳозир етиб бораман. қўчқорни ўлдираман. Вой, ярамас-ей, виждонсиз-ей!

қодирбой рашк ўтида куйиб-ёниб кетди. Оёғғини қўлга олиб, Жасур айтган жойга югурди.

...Бориб қараса, Ойгул ҳақиқатан ҳам қўчқор билан суҳбатлашиб турарди. У рақиби қўчқор исмли бола эмас, балки, боқиб юрган қўйларининг қўчқори экан...

Ҳамиджон ЎТАНОВ,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди