Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

ИЛМ-ФАН – ТАРАҚҚИЁТ НЕГИЗИ

Ҳар қандай жамиятнинг ривожини, тараққиётини унда мавжуд бўлган илм-фан ютуқлари ҳамда салоҳияти таъминлайди. Шу боис, жамиятда илм ва фан муҳим ўрин тутади. Бизнинг Андижон давлат университетимиз ҳам жамиятда ўз ўрни ва нуфузига эга бўлган илм масканларидан биридир.

Бу ерда билими, тафаккури билан фанимизга муносиб ҳисса қўшган атоқли олимлар хизмат қилганликлари, улар яратган илмий, назарий қарашлар, янгиликлар ҳаётда муҳим аҳамият касб этганлигини эътироф этиш бизни ҳар вақт ҳаяжонга солади.

Эндиликда эса ўша фан дарғғалари, заҳматкаш олим ва педагоглар изидан ёш авлод вакиллари, бугунги кун илм кишилари боришаётгани зиё масканидаги анъананинг бардавомлигини ифодалайди. Дарҳақиқат, илм ва фан зиёси дорилфунин мақомига ҳамиша ҳамоҳанг бўлиб келади. Зиё сарчашмаларидан шубҳасиз, толиби илмлар, давримизнинг ёш авлодлари баҳраманд бўлишиб, ўзларини ҳаётга, жамият фаолиятида қатнашишга тайёрлашмоқда.

Айни пайтда университетимизда 7245 нафар талаба-ёш таҳсил олмоқда. Шулардан 4886 нафарини қизлар ташкил этади. 1380 ўринга мўлжалланган ётоқхонамизда яшаётган талабаларнинг ҳам кўпчилиги қизлардир. Улар учун талабалар тураржойи-да етарли шарт-шароитлар мавжуд. Талаба-ёшларимиз дарсдан бўш пайтларида ётоқхонадаги кутубхона, турли тўгарак ва ўқув марказлари имкониятларидан фойдаланишади. Бу эса билим эгаллаётган ёшлар тафаккурини кучайтириш ва улардаги иқтидор қирраларини кўрсатишда катта роль ўйнамоқда.

Университетимиз вилоятдаги энг кўҳна ва йирик ўқув даргоҳларидан биридир. Бугунги кунда бу масканда 566 нафар илм-фан заҳматкашлари меҳнат қилишмоқда. Уларнинг 33 нафари фан доктори, 148 нафари фан номзодидирлар.

Айтиш жоизки, профессор-ўқитувчиларимиз орасида хотин-қиз кадрларимиз алоҳида ўрин тутишади. Ўз иқтидор ва салоҳиятларини илм-фан йўлида сарф этиб келаётган хотин-қиз олималаримизнинг 7 нафари фан доктори, 4 нафари профессордир. Фан номзоди бўлган 30 нафар олимамизнинг 14 нафари доцент илмий даражасига эришган. Айни пайтда ана шу олим ва олималаримиз ўз мутахассисликлари бўйича ёшларимизга илм сирларини пухта ўргатиб келишмоқда.

қувонарли жиҳати шундаки, университетимизда иқтидорли ёшлар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Натижада ҳозиргача икки нафар ёш истеъдод эгасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва яна икки нафарининг Ниҳол мукофоти билан тақдирланишига эришилган. Бугунги кунда эса ана шундай иқтидорли ёшлар сафи янада кенгайган. Тўрт нафар номдор стипендиатлар, 15 нафар чемпион қизлар айни чоқда илм даргоҳимиз шуҳратини юксалтиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Бир сўз билан айтганда, университетимизда эртанги келажак эгалари бўлган ёшлар ҳаётга ҳар томонлама пухта тайёрланишмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳаётда муносиб ўрин топишга интилган талаба-ёшларимизнинг ҳақиқий билимдон, мутахассислик касбининг моҳирлари бўлиб етишишлари учун университет уларга катта имкониятлар майдонини яратган. Бинобарин, бу имкониятлар муҳтарам юртбошимиз эътироф этганларидай, ёшларимизнинг ёрқин истиқболи, уларнинг давримизга мос равишда тарбияланишлари, зиёли инсон бўлиб шаклланишлари ва албатта, бахтли бўлишлари учун яратиб берилган.

Меърожхон ЮСУПОВА,

университет хотин қизлар кенгаши раиси,

иқтисод фанлари номзоди, доцент.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди