Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

КЕЛАЖАККА ЁРУҒ ЮЗ БИЛАН

Бугунги кунда университетдаги мавжуд факультетларда Ватан, миллат келажаги бўлган ёш авлод вакиллари илм олиш билан машғғулдирлар. Санъат факультетида ҳам ана шундай ёшлар таҳсил олишмоқда. Уларни ўз соҳасининг етук мутахассислари этиб тарбиялаш йўлида билимдон устозлар бурч ва вазифаларини сид-қидилдан адо этишмоқда.

Факультетнинг номиёқ унда ижод ва илм аҳлининг фаолияти муҳим ўрин тутишидан далолат беради. Факультет таркибида тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, мусиқий таълим, мактабгача таълим ва болалар спорти каби йўналишлар бор. Буларда тўрт юздан ортиқ талаба-ёшларга олий даргоҳ профессор-ўқитувчилари замон талабларига мос равишда билим, таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Санъат ва ижод борасида ўз мактабларини яратган, эл-юрт назаридаги муҳтарам устозлар сабоқлари ёшлар билим ва малакаларини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти, "Эл-юрт ҳурмати" ордени нишондори, профессор Ғуломжон Ҳожиқулов, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Низомиддин Ҳолиқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Виктор Лигай, Авазбек Маҳмудов каби устозларимиз талаба-ёшларимизга ўзларидаги бой тажриба ва маҳорат сирларини қунт билан ўргатишмоқда. Таҳсил олаётган талабаларнинг тўқсон фоизга яқинини қизлар ташкил этадиган факультетимиз университет миқёсидаги таълим-тарбия, маънавий-маърифий, ободонлаштириш ишларида ва ижодий жараёнларда илғғорлардан саналади.

Айтиш жоизки, бугун факультетимиз ёшлари республикамиз миқёсида танилиб боришяпти. Наврўз байрамининг пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тантаналарида мусиқий таълим йўналиши биринчи босқич талабаси Рахшона қўзиева юксак маҳорат билан иштирок этиб, мутахассислар назарига тушди. Унинг гуруҳдоши Манзура Исомиддинова ҳам худди шу ерда Андижонга хос бўлган рақс мактаби маҳоратини намойиш эта олди.

Наврўз айёмининг вилоят марказида ўтказилган тантаналарида факультетнинг Умида Абдурасулова, Сочхон Мирзакаримова, қобилжон Тоштемиров каби ўқитувчилари ва талаба Комилжон Ҳакимовлар ижодкорлик намуналарини вилоят аҳлига намойиш этиб, олқишларга сазовор бўлдилар.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши ҳам ўз бағғридаги истеъдод ва иқтидор эгалари билан танилган маскан саналади. Мазкур йўналишда "Келажак овози" республика танловининг ғғолиблари Зарнигор Абдуҳалимова, Шоҳида Бекмуродова каби истеъдодли талабалар рангтасвир, қаламтасвир жанрларида ижод қилиб, кўплаб нуфузли кўргазмаларда иштирок этиб келмоқдалар. Мусиқий таълим йўналиши учинчи босқич талабаси Ёрқиной Мадумарова Зулфия номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловининг вилоят босқичида санъат йўналишида ғғолиб чиққан талабадир. Ёрқиной ҳозирга қадар бир қанча илмий мақолалар, тезислар ижод қилди ва улар билан илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларига ҳам эътибор кучли. Шу боис, "Моҳир қўллар", "Ёш қаламкаш", "Ижодкор", "Мақом" каби ижодий тўгаракларда талаба-ёшларимиз нафақат касбий таълим, балки миллатимизга хос бўлган урф-одатларни, оилавий ҳаётга тайёргарлик сабоқларини ҳам ўзлаштирмоқдалар. Бу борада тўгарак раҳбарлари Назокатхон Юсупова, Мурибатхон Зокирова, Одинахон Тўраева, Рафиқахон Маматисаева, Маърифатхон Хуралиева сингари устозларнинг ўгитларидан талаба ёшларимизнинг кўнгиллари тўлиб бормоқда.

Хуллас, факультет жамоаси мустақиллигимизнинг шонли йигирма йиллиги кенг нишонланадиган мазкур йилда ҳар қачонгидан ҳам самарали меҳнат қилиб, ижод маҳсулларини улуғғ айёмга муносиб тўёна қилади.

Чаросхон ШОКИРОВА,

университетнинг

Санъат факультети

декани, педагогика фанлари номзоди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди