Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

ҚАТРАДА ҚУЁШ АКСИ

Қайсики жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёл иштирок этмас экан, ўша жамият, албатта, заифдир. Чунки аёл кириб борган давра гўзал, у томондан бажарилаётган ҳар бир ишда нафосат бўлади.

Айниқса, устоз-мураббийлар олдидаги масъулият икки баробар ортиқдир. Шуларни ҳис қилган педагог ҳамиша олдинга интилади. Изланишдан толмайди.

Дилдорахон болаликданоқ китобга ўзгача меҳр қўйган. Болаликдан илмга, китобга сингдирилган муҳаббат эса унга бир умр ҳамроҳ бўлиб қолди. У 1992 йили ўрта мактабни олтин медалъ билан томомлаб, шу йили Андижон давлат университетининг филология факультети талабаси бўлди. Олийгоҳда ҳам аъло баҳога ўқиши, тиришқоқлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради.

Ўқишни тугатгач, дастлаб Андижон шаҳридаги Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб иш бошлади. 1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти аспиранти бўлди.

2002 йилдан Андижон давлат университетида иш фаолиятини давом эттирди. Дилдорахон талабаларга дарс бериш билан бирга, илмий иш қилишга ҳам вақт топди. Бир қатор илмий-услубий, илмий-оммабоп қўлланмалар яратди. Республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларда қатнашиб келмоқда. Бир неча мақолалари халқаро анжуманлар тўпламларида, жумладан, Россия матбуот нашрларида чоп этилган.

Изланишдан толмайдиган Дилдорахон ишлаш жараёнида "Усмонхўжа Зорий ҳаёти ва ижоди" мавзусида 2003 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Дунёқараш ва савия ҳамиша мутолаа билан боғғлиқ. Ёш олиманинг қўлида ҳамиша китоб. Китоблар қатига эса зиё яширин. У инсон фикрини чархлаб, кўнгилга эзгулик уруғғини экади. Дилдорахон Абдуллаева ўз касбининг хақиқий жонкуяри. Изланиб ишлашдан чарчамайдиган, янгиликка ўч олима. У 2010 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ёш олималар фундаментал ва амалий тадқиқотлари доирасидаги танловда қатнашиб, ўз илмий лойиҳаси бўйича грант соҳиби бўлди.

-Соҳамизга оид нимаики янгилик бўлса, дарҳол билиб олишга ҳаракат қиламан, -дейди Дилдорахон.-Чунки талабалар жуда талабчан. Дарсга кириб талабанинг берган саволига жавоб айтолмай қолишдан қўрқаман. Илмга бўлган меҳрим бари бир устун. Умр югурик. Вақтимни бекорчи ишлардан қизғғонаман. Инсон ўзидан бир из, бир сўқмоқ яратиб яшагани яхши-да.

Ҳа, Дилдорахон Абдуллаева иш фаолиятида иқтидорли талабалар ва магистрлар билан ишлашни яхши йўлга қўйган. Ўзбек адабиёти кафедраси қошидаги "Тафаккур" фан тўгарагининг илмий раҳбари сифатида ёшлар иқтидорини ошириш учун тинмай изланади.

Ёш олима 3 та ўқув-услубий қўлланма, 30 дан ортиқ тезис ва илмий мақолалар муаллифидир. Айни пайтда эса профессор Дилмурод қуронов раҳбарлигида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди