Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

КЕЛАЖАКДА - ОЛИМА БЎЛМОҲЧИМАН

Онам - Шавкатхон Олимова ўзбек тили ва адабиёти фани муаллимаси. Узоқ йиллардан бери ёш авлодга шу фандан дарс бериб келади. Онамнинг бу касби шубҳасиз, менинг тақдиримга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Оиламизда бўладиган адабиёт мавзусидаги суҳбатлар, алломалар, шоир ва ёзувчилар ижоди ҳақидаги мунозаралар, бадиий китоблар мутолааси мени беихтиёр шу оламга етаклаб кирди. Мен ҳам онам сингари муаллима бўлишни дилимга тугиб қўйдим.

- Бунинг учун аввало, мактабда, айниқса, она тили ва адабиёт дарсларида фаол иштирок этишинг, қўшимча адабиётлардан фойдаланишинг, қолаверса, устоз ижодкорларнинг шеърларини ёдлашинг шарт,- дерди онам.

Избоскан тумани, Чўмбоғғиш қишлоғғидаги 42-умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаб, грант асосида Андижон давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирдим. Университет талабаси бўлишимга эса 2008 йилда иншолар танловидаги фаол иштироким ҳамда она тили ва адабиёт фани бўйича вилоят олимпиадасида қатнашиб, биринчи ўринни эгаллашим катта ёрдам берди.

Ҳозир ҳам онамнинг ўгитларига қулоқ солган ҳолда, ўз тақдиримни ўзим яратиш учун ҳаракат қилмоқдаман. Университетдаги билимим келажакдаги ишларим учун пойдевор бўлиши, шубҳасиздир. Чунки талабалик даври инсонни оила ташвишларидан ҳоли, ота-она кўмагига таянган ҳолда билим олишнинг энг қулай имкониятидир.

Мен дарсдан бўш пайтларимда "Андижоннома" газетаси қошидаги журналистик маҳорат марказига қатнаб билим ва иқтидоримни орттириб бормоқдаман. "Нафосат" клубининг аъзосиман.

Интилганга толе ёр, дейдилар. Мен ҳам фан йўлида интилиб бориб, илмий иш қилмоқчиман. "Ўқувчиларда саводхонликни ошириш" мавзусидаги илмий ишимга филология фанлари номзоди, доцент Лазокат опа Жалилова раҳбарлик қилмоқда.

Келажакда етук олима бўлиш ниятим бор.

Гавҳарой ИСМОИЛОВА,

филология факультети 1-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди