Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

ЧЕМПИОН ҚИЗ

Лобархон Собирова Андижон туманининг Храбек қишлоғғида оддий ишчи оиласида туғғилди. Шу қишлоқда униб-ўсди. Мактаб сабоғғини олди.

Лобархон бошқа дугоналари сингари ҳамшира, тарбиячи, чевар, фермер бўлишни орзу қилмади. Балки ҳаётини спортга бахшида этмоқчи бўлди. У болалигидан, яъни, ўн икки ёшидан бошлаб самбо, дзюдо ва халқаро кураш турлари бўйича шуғғуллана бошлади.

Храбек қишлоғғидаги 10- умумтаълим мактабининг 7-синфини тамомлагач, Андижон шаҳридаги спорт мактабига, кейин эса Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежига ўқишга кирди. Лекин Лобархонда яна бир истак - олий маълумот олиш истаги туғғилди. Андижон давлат университетининг химия-биология факультетига ҳужжат топшириб, грант асосида ўқишга кирди. Айни пайтда университетнинг иккинчи босқичида таҳсил олмоқда.

қаҳрамонимиз спортда ўз ёшига нисбатан жуда кўп ютуқларга эришди, десак хато қилмаган бўламиз. Бу эса унинг болалигидан тинмай интилиши, вақтнинг қадрига етиши, устоз-мураббийлар таълимига таяниши мевасидир. У 2001 йили Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Келаси йили эса самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони, 2005 йилда спорт усталигига номзод мақомига эришди. 2006 йили дзюдо, халқаро кураш бўйича турли мусобақаларда совриндор бўлган бўлса, 2010 - 2011 йиллари самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни олиб, чемпион бўлди. Шунингдек, у Бишкекда ўтган Осиё чемпионати совриндори ҳамдир.

Лобархон айни кунларда Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

- Лобархон жуда иқтидорли қиз,- дейди унинг тренери Баҳромжон Расулов. - Шунинг учун ҳам унинг келажаги порлоқ, деб ўйлайман. Насиб этса, бу йил Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ҳам фахрли ўринни эгаллайди.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди