Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

ҲАМ ТАЛАБА, ҲАМ СПОРТЧИМАН...

Мен 1990 йили Андижон шаҳрида зиёлилар оиласида туғғилганман. Шаҳардаги 15-мактабда таълим олдим. 2004 йилда эса Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежига қўл тўпи йўналиши бўйича ўқишга кирдим.

Узоқ йиллик меҳнатим, уйқусиз тунларим, мураббийлар билан ўтган тайёрлов машқларим беиз кетмади, албатта. Энг катта орзуларимдан бири ушалди - Ўзбекистон чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлдим.

Ўтган 2008-2009 йиллари жа-моамиз билан республика чемпионатида муваффақиятли иштирок этдик. 2009 йили ҳаётимда ўчмас из қолдиргани рост. Чунки шу йили Андижон давлат университетига имтиёзли равишда қабул қилиндим. Ҳозир 2-босқич талабасиман.

2008 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафига қабул қилиндим. Андижон жамоаси таркибида "Универсиада-2010" ғғолиби бўлганман.

Оилада икки фарзандмиз. Укам - Диёрбек ҳам спорт ишқибози. У шаҳардаги 15-мактабда ўқийди. Сузиш бўйича мутахассис. Онам - Турсуной Сайидолимова педагог. Дадам - Музаффар Маткаримов эса тадбиркор. Улар ҳамиша ёнимдалар, мени қўллаб-қувватлайдилар. Ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берадилар.

Спорт - менинг ҳаётим мазмуни. Умрим давомида шу соҳага содиқ қолмоқчиман. Айни пайтда қўл тўпи бўйича Республика терма жамоаси дарвозабониман. Бунинг ҳам ўзига хос масъулияти бор. Чунки дарвозабондан маҳорат, эпчиллик ва чап-дастлик талаб этилади.

Университет бизга билим берса, спорт фахр-ифтихор бахш этади.

Нигора МАТКАРИМОВА,

жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди