Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

УЛКАН ОРЗУЛАР ЙЎЛИДА

Илм ёшу қарига бирдай зарур бўлган неъматдир. Шу маънода, олий ўқув юртлари ва уларнинг узвий қисми бўлган кафедраларни ҳақиқий "илм ўчоғғи" деб айтиш мумкин.

Ана шундай илм ўчоқларидан бири университетнинг тарих факультети тасарруфидаги Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедрасидир. Унинг ташкил этилганига кўп бўлмади. Бироқ, шу оз вақт ичида олийгоҳнинг бошқа забардаст кафедралари қаторидан жой олди ва ўз бағғрида салоҳиятли, илмли педагог кадрларни бирлаштирди.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилишдек буюк мақсад амалга оширилмоқда. Бу мақсадга эришиш эса ўз-ўзидан бўлмайди. Кишилар дунёқарашида ҳамда фаолиятида демократик тамойилларни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ислоҳотларни сингдириб боришда кафедрада ўқитилаётган фанлар: Ўзбекистонда геосиёсат ва геосиёсий вазият асослари, очиқ ахборот тизимларида ахборот психологик хавфсизлик, педагогик социология, социология, политология, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ҳамда жаҳон сиёсий-маърифий таълимотлари тарихи фанларининг аҳамияти каттадир.

Бугунги кунда кафедрани ёш, салоҳиятли олима, сиёсатшунослик фанлари номзоди, доцент Манзурахон Юнусова бошқариб келмоқда.

Умуман, мазкур кафедра олимлари ва тадқиқотчилари ҳамиша изланишда ва катта мақсадлар йўлидадир. Улар янги-янги лойиҳалар, ғғоялар устида ишлаб, шуларнинг самарали натижалари асосида халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдиларига устувор вазифа қилиб белгилаб олишган. Кафедрада икки нафар фан доктори. тўрт нафар фан номзоди фаолият кўрсатмоқда. Беш нафар ёш ассистентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги ихтисослашган кенгашда тасдиқланган мавзулар асосида илмий тад-қиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Кафедрада сўнгги беш йил ичида саккизта ўқув қўлланма, бешта монография, ўндан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар, 90 дан зиёд илмий мақолалар чоп қилинган. 2005 йилда кафедра мудири раҳбарлигида иккита илмий лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига юборилган.

2007 йилда шартнома бўйича "Ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамиятини барпо этишда Нодавлат ва жамоат бирлашмалари ролининг назарий асослари (Президент И.А.Каримов асарлари асосида)" мавзусидаги фундаментлар илмий тадқиқот лойиҳаси бўйича давлат гранти олинди. Ҳозирда кафедра мудири М.Юнусова ва профессор К.Юнусов раҳбарлигида шу асосда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада энг аввало, ёш, иқтидорли, серғғайрат олимамиз Манзурахон Юнусованинг ўзи ибрат кўрсатиб ишламоқда. қолаверса, кафедра профессор-ўқитувчиларининг барчаси мамлакатимизга етук, баркамол кадрлар етиштириб бериш, ёшларнинг сиёсий онгини ошириш, демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини улар онгига сингдириш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Наргиза ХУШВАқОВА,

журналист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди