МАЪНАВИЯТ САБОҒИ
ҚАЙНОНА БЎЛИШ ИЛМИ
Турсуной СОДИҚОВА
Ота-онасининг иссиқ бағғрини ташлаб, боғғингизни кўкартиргани келди у! Аёлнинг дўзаҳий азобларини бўйнига олиб, ўғғлингизни ўзидан кўпайтиргани келди у.
Ютқизган қиз томон. қудаларингиз ойда-йилда бир кўринадиган куёвга эга бўлса, сиз умрингизнинг охиригача, кечаси-кундузи хизматингизни қиладиган қизлик бўлдингиз!
қизларингиз уйи билан овора бўлиб кетади. Куч-қувватингизни ҳам сизга боғғлаб қўйган эмас. Очиқсангиз ош, чанқасангиз чой тутадиган, бошингиз ёстиққа етса, тонггача ухламай чиқадиган шу - келин. қизларингиз келса, қўлига тугун тутадиган ҳам шу - келин.
Илоҳо, ҳар кимки фарзанд кўрибди, ошини ошаб, ёшини яшасин. Болаларининг фароғғатини кўрсин. Аммо кунлар келиб, бу фоний дунёдан кетар бўлсак, орқамиздан эшигимизни очиб, чироғғимизни ёқиб қоладиганлар ҳам шу - келинлар!
***
қизимиз келин бўлди, ўша ерда униб-ўссин, орқасидан раҳмат эшитай десак, қудамизни бошимизда кўтарайлик, бир яхши ишини икки деб кўрсатайлик, ёмонини яширайлик. Унинг яхши одам эканлигига ўзини шу қадар ишонтирайликки, уялганидан феъллари эриб кетсин.
***
...Ўғғлимиз куёв бўлди. Келинимизнинг ота-онасини шу қадар қадрлаб, кўнглини шундай топайликки, токи қизини бизга куюмли ва вафодор қилиб эгиб берсин. Бунга катта куч кетмайди - озгина зийраклиг-у, ширин тил бўлса бўлди. Агар ота-оналар тўйдан кейинги икки йилда шу зайлни ташкил қилолсалар, ҳаммаёқ обод бўлгай...
***
Гоҳ ҳалол, гоҳ харом аралаштириб, териб-тугиб тўй қиласиз, йигирматалаб кўрпа қоплайсиз - захлар чиритади, сичқонлар ейди, дошқозонларда ошлар дамлайсиз, қўш тандирларда нонлар ёптирасиз - ортганини моллар ейди! Биродар, бу тиришиб, тирмашишингиздан, жиз-ғғанак бўлишингиздан муддао не? Ўзингиз неча йил яшамоқчисизки, ё қирқта жонингиз бормики, ярмини ҳавога сарфласангиз! Ўзингизнинг биттагина жонин-гизни қачон ўйлайсиз? Дам олиш жойлари нималигини биласизми, неча марта санаторийга бордингиз? Ўзингизни аянг, биродар! Ўзини аяган, бировни ҳам эҳтиёт қилади. Ўзимизга ҳамиша шундай савол бериб юрайлик: бугун неча кишининг кўнглини олдим? Неча одам менинг ҳузуримдан юраги яшнаб чиқиб кетди.
Навоийда шундай байт бор:
Кимки бир кўнгли бузуғғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
+АЙНОНАЛИК УСТОЗЛИКДИР
"Устоз" деган сызнинг маъноси жуда кенгдир. Бу ёру\ дунёда нимаики бунёд былган ва былаётган былса, устоз-шогирдликнинг мевасидир. Ниманидир =ышнингдан ырганасан, дыстингдан, оилангдан, китоб-у матбуотдан, табиат, щаттоки жониворлардан-да нимадир оласан. Баъзан фарзандингдан щам бир нарсалар ырганиб, тананг яйрайди. Тырт тараф сабо= ва ышанча шогирд.
=айнона-келинликни олайлик. Энг нозик устоз-шогирдлик шу эмасми! Рыз\ор деган му=аддас уюшманинг бугунги щолатига разм солиб, юрагим увишади. Щар бир оила жамиятнинг бир \ишти. Аммо бу \иштларнинг бутунидан сини\и кыпайиб кетаётгани, оилавий ажримларнинг катта =исмига =айнона-келин низолари сабаб былаётгани щаммага аён.
Касбига но=обил ы=итувчи ы=увчисидан шикоят =илади. Келинни ёмонлаб юрадиган =айнона щам худди шундайдир. Аввало, Худо ёрла=аган одам келинли былади - шунинг ызи давлат. Оила и=лимига келиннинг, яъни, янги бир щавонинг кириб келиши катта во=елик!
(Давоми бор)
|