Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

ИЛМ ВА ҲУНАР - ҲАЗИНА

Динимизда вақтни беҳуда сарфлаш ва бефойда ўтказиш қаттиқ қораланади. Расули Акрам (с.а.в.) ва саҳобалар ҳам умрнинг ҳар бир лаҳзаси ғғанимат эканини ҳис этиб, иложи борича ундан фойдаланиб қолиш пайида бўлганлар. Чунки улар умр вақти ўлчовли ва белгилаб қўйилганлигини яхши англаб етганлар.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг ажал келганида бу дунёни ташлаб кетишдан ўзга чораси қолмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўз каломида дебдур: "Ажаллари келган вақтида бирор соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар". Демак, инсон ўзига берилган вақтдан унумли фойдаланиши, бирор илм ёки касб-ҳунар ўрганмоғғи даркор. Ўрганганда ҳам, пухта ўрганиб, яхши натижаларга эришмоғғи лозим.

Тангри таоло ҳар кимга ўзига хос қобилият, истеъдод беради. Ана шу қобилиятига суяниб, бирор ҳунарни тутмоғғи, уни ҳеч қачон қўлдан бермаслиги, бўлмағғур хаёлларга берилиб, шоҳдан-шоҳга қўнмаслиги, яъни, ўз ҳунарини ташлаб, ҳар мақомга йўрғғаламаслиги керак. Энг нодон одамгина қўлидан келмайдиган ишга ёпишади. Натижада ҳеч нарсага эришолмай, кулгили ёки ачинарли аҳволга тушиб қолади.

Ривоят қилибдурларки, бир кир ювувчи бор эди. У ҳар куни сув лабида кир ювар ва ўша сувда қурт-қумурсқаларни тутиб еб юрадиган бир ғғозни кўрар эди. Кунларнинг бирида бир лочин семиз какликни тутиб келиб, гўштидан бироз еди-да, қолганини ташлади. Буни кўриб ғғоз ўзига-ўзи деди: "Бу қуш кичкина жуссаси билан катта қушларни тутиб ейди. Мен бўлсам шу шакл ва ҳайбатим билан майда-чуйда нарсаларга қаноат қилиб юрибман. Энди каттароқ кабутар, какликлар тутишга ҳаракат қилай!"

Шу вақт бир кабутар сув лабига қўнмоқчи бўлган эди, ғғоз унинг кетидан қувди. Аммо кабутар чап бериб учиб кетди. Ғоз сув лабига йиқилди, оёғғи лойга ботиб қолди. қутилишга ҳаракат қилиб зўр берган сайин баттарроқ бота бошлади.

Вақтни ғғанимат билган кир ювувчи югуриб келиб, уни ушлаб олди-да, уйига олиб кетди. Йўлда учраган бир дўсти ундан: "қўлингдаги нима?" - деб сўради. Кир ювувчи жавоб бериб деди: "Бу лочин ишини қилмоқчи бўлган ғғоз. Ўз эҳтиёжидан ортиқча нарса кетидан югуриб, ҳаётини барбод қилди..."

...Фақатгина орзу қилиш билан қаноатланиб, унга эришиш учун ҳаракат қилмаслик ақлга хилофдир. Фазилат эгаларининг билим ва ҳунар ўрганмоққа интилиши эса етукликдан далолат беради. Ҳар ишнинг ўз одами бор. Ким ўз ишини ташлаб, қўлидан келмайдиган бир ишга ёпишса, албатта, муваффақиятсизликка учраб, шарманда бўлиши мумкин. Дейдиларки: "Ҳунар ёддан чиқмаса-да, лекин нозик томонлари унутилади".

Ҳикоятда айтибдурларки, бир маймун дурадгорнинг ёғғоч устида ўтириб пона билан уни ёраётганини кўрди. Дурадгор бир понани қоққандан сўнг иккинчисини чиқариб олар, уни бошқа ерга қоқар ва шундай қилиб, ёғғочни ёриб борарди. Дурадгор зарур иш билан бир ёққа кетганда, маймун дурадгорнинг ишини давом эттирмоқчи бўлди.

У орқасини ёғғочнинг ёриғғига қилиб, юзини понага қаратиб, ёғғоч устига миниб олди. Унинг думи ёғғочнинг ёриғғига кириб қолди. Бундан бехабар маймун понани суғғуриб олганда, думини ёғғоч қисди. Маймун оғғриқнинг зўридан ҳушидан кетиб қолди. То дурадгор етиб келгунча, шу аҳволда ётди. Кўриниб турибдики, маймун ўзига даҳли бўлмаган, қўлидан келмаган ишга киришганлигининг оқибатида шундай аянчли аҳволга тушганди.

Илм ва ҳунар битмас-туганмас ҳазинадирки, уни ҳеч ким инсондан тортиб ололмайди. Бирор ҳунар орқали Парвардигор инсонга ризқ бераётган бўлса, шунга қаноат қилган маъқул. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб, дебдурлар: "қайси бирингизга Аллоҳ таоло бир сабаб (касб) билан ризқ бераётган бўлса, бирор ҳалоллик етмагунча уни тарк қилманг".

Шундай экан, Яратганнинг берганига шукр қилиб, пайғғамбаримизнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшайлик.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди