Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

юртимизнинг тарихий гўшалари

ЖОЙ ВА ҚИШЛОҚЛАР НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

БАЛИҚЧИ - шу номли туман Андижон вилоятида, шунингдек, Бухоронинг Косон туманида қишлоқ мавжуд.

Балиқ - энг қадимги туркий сўзлардан бири бўлиб, шаҳар - маъносида келади. VII-X аср ёзма ёдгорликларида "Балўк", "Балуқ" шаклида ёзилган. Маҳмуд қошғғарийда ҳам шундай уйғғурларнинг энг катта шаҳри "Бешбалиқ" деб аталган. "Янги балиқ", деган шаҳар ҳам бўлган ("Янги шаҳар"). қадимги туркий халқлар Пекинни "Хон балиқ" деб аташган ва ёзишган. Шу-нингдек, "Кузбалўк", "Байбалўк", "Ўрду балўқ" номли қадимий шаҳарлар бўлган.

Ёзилиш шакли балиқ (рўба) сўзига ўхшаш бўлгани сабаб кейинчалик кундалик ҳаётда унинг асл маъносига эътибор камайган. Чунки X-XI асрлардан "Балўқ" (шаҳар) атамаси архаиклашган.

"Балиқчи" - шаҳар, қалъа қўриқчиси маъносида келади. Яна бир маъноси ўзбек уруғғларидан бирининг номидир (Х. Дониёров, "Ўзбек халқининг шажара ва шевалари". Т. 1968 й.). Бошқа туркий халқлардан туркманларнинг Эрсари қабиласида "балўқчў", бошқирдларда "балўксў" уруғғи учрайди. Аммо ҳозир маълум бўлган 92 та ўзбек уруғғи номида "балиқчи" йўқ.

Тилшунос олим Т. Нафасов фикрича, тожикча "Панжикент" ҳам "Бешбалиқ" номининг таржимасидир.

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди