Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

САЛОМАТЛИК - ТУМАН БОЙЛИК

ТАНИ СИҲАТЛИК - НОЁБ БОЙЛИК

Ҳар қандай жамият ривожи, гуллаб-яшнаши соғғлом авлод, унинг ўсиб-унишига боғғлиқ. Инсон саломатлиги энг долзарб масала. Бу нафақат шифокорлар учун, балки, ҳаммага тааллуқли вазифадир.

Тани сиҳатлик - инсоннинг энг ноёб бойлигидир. Шу боис, 45960 нафар аҳолининг соғғлиғғини муҳофаза қилишдек ниҳоятда масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган шифокорларимиз мавжуд айрим қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатишга интилмоқдалар.

Биламизки, оналик ва болалик - саломатлик манбаи. Шундай экан, оналар ва болалар касалликларининг камайишига эришиш мақсадида "Бехатар оналик" дастури асосида махсус режа ишлаб чиқилган. Демак, ҳар бир инсон соғғлом бўлиши учун даставвал оилада соғғлом муҳит яратилган бўлмоғғи шарт. Шунинг учун оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш каби вазифаларни амалга оширишни дастур асосида олиб бормоқдамиз.

Хусусан, болалар ўлимини камайтириш, болалар касалликларини интеграллашган усулда даволаш, туғғма нуқсонли гўдакларни тезкор даволаш чоралари асосий вазифага айланган. "Бехатар оналик" дастурини амалиётга киритиш орқали ҳар томонлама соғғлом чақалоқларнинг дунёга келишига ҳаракат қилиняпти. Ўтган йилларга нисбатан болалар ўлими икки баробарга пасайди. Оналар ўлими бўлмади.

Ҳозир биз маҳалла фуқаролар йиғғинлари маслаҳатчилари, "Камолот" ЁИҲ, ФҲДЁ бўлими ва турли идоралар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Аҳоли ўртасида соғғлом турмуш тарзини тарғғиб қилиш, гиёҳвандлик, алкоголизм, турли ножоиз йўллар орқали юқадиган хавфли касалликларнинг олдини олишга доир билим ва кўникмаларни шакллантиришга эътибор қаратганмиз.

"Сиз оилага тайёрмисиз?" деб номланган суҳбатларни турли ўқув юрти талаба қизлари ўртасида ўтказиб боряпмиз. "Ёшларга дўстона муносабат" лойиҳаси асосида иш юритилаётгани ҳам балоғғат ёшидаги йигит-қизларни ўйлантираётган муаммоларига ечим топмоқда. "Ёш оналар мактаби"да эса она сутининг моҳияти, болаларнинг соғғлом ўсишида унинг нечоғғли аҳамияти хусусида уқтирилмоқда.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғғлом, бақувват авлодни тарбиялаш бу аввало, тиббиёт ходимлари зиммасига масъулият юклайди. Поликлиника шифокори ҳам ўз фидойилиги, саъй-ҳаракати билан болалар, ўсмирлар ўртасида даволаш профилактика тадбирларини талаб даражасида ташкил қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ёш авлод саломатлиги доимий равишда тажрибали шифокорларимиз назоратидадир.

Шунингдек, поликлиникамиз атрофини ободонлаштириш ниятида мустақиллигимизнинг 20 йиллигига атаб ҳар бир ходим 20 тупдан кўчат ўтқазиб қўйдик. Бу, албатта, юртимиз истиқлоли, байрамига туҳфамиз бўлади.

Бахтиёрхон АБДУЛЛАЕВА,

Андижон шаҳридаги

7-поликлиника бош

шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди