Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 07.04.2011

(ҲИКОЯ)

СИЗАЛИК ЛЕИН

(Давоми. Боши ўтган сонда).

Соҳибани дард тутди. У ўзини қўярга жой тополмас, бутун аъзойи-бадани титраб-қақшар, тилига зўр беришдан нарига ўтолмасди.

- Оҳ, қани энди шу тун тушим бўлиб қолса, қани энди тушга айланса, мунча ширин-а, яшаш, мунча яхши-я!..

Соҳиба у ёқ-бу ёққа ағғдарилар, аммо қай тарафга қарамасин, баҳайбат бир нарса унга тикилиб тураверар, у эса гўё икки тоғғ орасида қисилиб қолаётгандай эди. Ниҳоят, унинг тиллари буралиб овоз чиқарди: "-Эй, Азроил! Нега келдинг?... Мени олиб кетма, ўтинаман..."

" - Эй ожиза, сени олиб кетгани келдим, наилож..."

" - Бўлмаса, бироз тўхта, болаларимнинг дийдорига тўйиб олай..."

Соҳиба энди ростмона кучга кирган эди. Одам ўлим олди гўё ўчаётган шамга ўхшаб қолишини, шам тугаш олдидан бир ловуллаб ёниб, сўнгра ўчишини аниқ ҳис қиларди. Аммо ўрнидан турай деса, мажоли йўқ. Шу сабаб, жон-жаҳди билан эмаклаб, болаларининг олдига ошиқди. Мана, мана, фарзандлари ширин уйқуда ухлаб ётишибди. У биринчи бўлиб қизининг юзига юзини босиб, видолашди.

" Вой, менинг Муборагим-а, онагинанг ўргилсин, сен бир жаҳон қиз бўлгин. Ҳали, бўйларингдан муаттар бўй таралсин, бирам бағғри кенг она бўлгин-ей, тилларингдан "алла" тушмасин. Анув, катта сойнинг тошлари "тарс" ёрилиб, иккига бўлиниб кетсин. Уканг билан оқибатли бўл, хўпми, болам?.. Дўстларинг сочингнинг толасидан ҳам кўп бўлсин. Бўптими, она қизим?.."

Аёл кўнглини узолмай, кўзларига ёш келди. Кейин ўғғилчасининг қўлчаларини ушлаб, кўзларига суртди: "Кичкинтойим-а, менсиз нима қиласан экан-а? Орқамдан кўп йиғғлама, ичикма, болам. Агар йиғғлайверсанг... менинг руҳим йиғғлайди..."

Воажаб, гўдакларнинг меҳрини-чи? Соҳиба гўдакларининг оёқ томонидан кўрпани қучоқлаганча, унсиз фарёд қиларкан, вужудидаги оғғриқларни унутди-я! Шунда ҳаётнинг нақадар ширинлигини, фарзанд неъмати буюклигини ич-ичидан ҳис этди-ю, соғғлигини аямай, тўғғри келган ишни қилавериб... охири бутун борлиқни ташлаб кетяпти... бевақт...

Шу пайт ким-дир кўрпани тортқилагандай бўлди. Соҳиба чўчиб атрофга олазарак қаради. Яна... ўша - Азроил. Аёлга тикилиб турарди. Соҳиба титраб кетди, сўнг унга боқиб ёлворди: " Яна бир марта мурувват кўрсатгин менга... Хўжайинимга ичимдагиларни айтиб олай, розилик сўраб олай!.."

У шундай дея, ортида турган шарпадан қочаркан, жон-жаҳди билан эмаклаб эри ётган жойга борди. Уни секин туртиб уйғғотди.

- Соҳиба, сенмисан? Нима бўлди сенга?! - чўчиб кетди у.

- Дадаси, мен... шу бугун жон берсам керак...

Аёлининг бўғғиқ овози Тўхтавойнинг бутун вужудини титратиб юборди. Ҳиёл ўтириб олиб, Соҳибани ўзига қаратди ва:

- Нималар деяпсан, нималар бўляпти сенга? - деди.

- Дадаси, агар мен ўтиб кетсам... болаларимни ўкситманг... - Соҳиба эрининг бағғрига бош қўйиб, йиғғлаб юборди.

- Менга қара, бунақа гапларни қаердан олдинг, эсингни йиғғ!

Соҳиба сўзида давом этаверди. Негадир, кейинчалик эри бари бир уйланишини ўйлади, ва: " - Дадаси, агар уйлансангиз... болаларимни урмасин. Яхшиси, уларни ота-онамникига олиб бориб беринг, илтимос..."

- Бўлди қил, - деди эри бироз жаҳлланган бўлиб. - Кел, мана бу ерга ёнбошла, оёқ-қўлларингни уқалаб қўяман...

- қабримга райҳон экинг... - Соҳиба шундай деди-ю, ортида турган шарпага қаради.

...Унинг нафас олиши тобора қисқарар, кўзлари бу дунёга маънисиз боқар, Тўхтавойнинг қўлида елкалари тўхтовсиз ҳаракатланарди. Тўхтавойнинг қулоғғига билинар-билинмас Соҳибанинг "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадин Расулуллоҳ" дея пичирлагани эшитилди... Эри Соҳибани маҳкам бағғрига босди-да: "Йўқ! - деб, унсиз йиғғлади. - Бизни ташлаб кетолмайсан, йў-ўқ!.."

...Аза кунлари ҳовлига одам сиғғмай кетди. Ҳамма дод-вой солар, улар ичида марҳуманинг болалари ҳам бор эди. Айниқса, кичик боласи чор-атрофга нажот нигоҳлари билан боқиб, одамлар орасидан онаизорини излар, шу туриши билан ҳамманинг раҳмини келтирарди.

Тобутнинг бош томонида қизи Муборак турарди. Бўйлари кичкина, сочлари тўзиган, бундай йўқотишга тоқат қилолмай, бўзлаб йиғғларди.

Ниҳоят, кампир набираларининг қўлларидан тутди. Икки бола бувисига суянганича қабристонга кетаётган одамлар кетидан мўлтираб қараб қолишди...

Муқаддас АҲМЕДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди