Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 28.04.2011

ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР ЁШЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Андижонда "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" ва "Меҳр нури" жамғармалари, "Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Биз – 20 ёшдамиз" ёшлар акцияси бўлиб ўтди.

Юртимиз истиқлолининг 20 йиллигига бағишланган мазкур акция доирасида ўтказилган тадбирларда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказиш, истеъдодли ёшларни, улар томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу борада олиб борилаётган ибратли ишлар ёшларга ўз иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Қолаверса, янги-янги иқтидорли ёшларни кашф этишга хизмат қилмоқда.

Акция тадбирлари вилоят Ёшлар марказида хорижий тиллар танлови билан бошланди. Ушбу танловда ёшларнинг чет тилларини ўрганиш бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек, телестудияларда ишлаш истагидаги ёшлар учун ҳам танлов бўлиб ўтди. Унда 90 нафар тележурналистикага қизиқувчи ёшлар қатнашди.

Турли интерфаол ўйинлар, қизиқарли тақдимотлар шаклида ўтган Ёш тадбиркорлар форумида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирок этди. Уларга солиқ, банк, Савдо-саноат палатаси мутахассислари бизнесни йўлга қўйиш, тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари бўйича маслаҳат ва тавсиялар бердилар.

Ёшларнинг, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашишларига кўмаклашиш мақсадида Андижон шаҳридаги Навоий номли маданият ва истироҳат боғида "Бўш иш ўринлари ярмакаси" ташкил этилди. Унда вилоятдаги 150 дан зиёд таълим, соғлиқни саклаш муассасалари, корхона ва ташкилотлар, қўшма ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 4 мингга яқин бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Акция ташкилотчилари ташаббуси билан иш берувчилар ва ёшлар ўртасида интерактив суҳбатлар ташкил этилди. Ёшлар ишга жойлашиш бўйича мутахассислардан зарур тавсия ва маслаҳатлар олдилар.

- Мен ушбу меҳнат ярмаркасида "Булоқбоши дури" хусусий корхонасига ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма олдим, - дейди Булоқбоши иқтисодиёт ва енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Мунисхон Собирова.

"Бўш иш ўринлари ярмаркаси"да 867 нафар киши доимий ишга жойлашди, 1031 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Андижон давлат университетида ўтказилган "Дилемма" клуби тақдимотида малакали тренерлар томонидан қизиқарли машғулотлар ўтказилди. Маш¬ғулотларда 200 нафарга яқин фаол ёшлар иштирок этиб, долзарб мавзуларда баҳс-мунозара олиб бордилар. Ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан жавоб олдилар. Шунингдек, босма оммавий ахборот воситаларида мақолалари билан фаол қатнашаётган ёшлар учун ташкил этилган маш¬ғулотлар ҳам жуда қизиқарли бўлди.

Акция доирасида "Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган хайрия марафонида 1500 нафар талаба ва ўқувчи ёшлар, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этди.

Акция тадбирлари Андижон шаҳридаги Чўлпон номли кинотеатрда "Келажак овози" танлови тарғиботи ҳамда юртимиз эстрада юлдузлари иштирокида ўтказилган концерт дастури билан якунланди.

Тадбирларда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди