Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 28.04.2011

ЯНГИ ФАН ЮТУҚЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Яқинда Андижон давлат университетида "Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш муаммолари ва истиқболлари" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси, Тошкент кимё-технология институти, Фарғона политехника институти, Фарғона ва Наманган давлат университетлари ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтидан таниқли олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Анжуманни Андижон давлат университетининг 1- проректори, профессор Абдулҳай Собиров очди. Шундан сўнг тадбир дастурида белгиланган маърузалар бўйича олимларнинг чиқишлари бўлди. Айтиш жоизки, маърузачилар кимё соҳаси бўйича фанга киритилаётган янгиликлар ҳамда ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Дарвоқе, мамлакатимизда 1997 йили Осиёда биринчи бўлиб кимё соҳасига "Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш" фани киритилган ва уни таниқли андижонлик олимлар Иброҳим Асқаров ва Тўхтапўлат Рис-қиевлар яратганлар.

Анжуман барчада яхши таассуротлар қолдирди.

Гулбаҳор КАМОЛОВА,

Дилдора ТУРДИЕВА,

АДУ кимё-биология факультети талабалари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди