Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 28.04.2011

ШОИР МУҲАММАД

Лолазор, қизил қон қирларда бўрон,

Шеърият боғида бошланди сурон.

Кўкка фарёд уриб бўзлади Турон,

Авомни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Қизғалдоқ, бинафша қақшаб титрайди,

Ялпизлар соғиниб унсиз йиғлайди.

Безабон жайронлар сакраб бўзлайди,

Жайронни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Боғларда бош уриб гувиллар шамол,

Эртаклар айтади осмонда ҳилол.

Ҳамон аза тутар сулув мажнунтол,

Осмонни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Тўни турар ғариб михга илиниб,

Белбоғи хокисор бағри тилиниб.

Кумуш, Зайнаблари уни соғиниб,

Армонни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Анжон боғларида муаттар излар,

Шоир шеърин ўқиб йиғлайди қизлар.

Меҳр қолиб бунда муҳаббат сўзлар,

Райҳонни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Меҳр муҳаббатдир кўнгил қўйгани,

Далами, ялпизми, жондан суйгани.

Рост эди элим деб ёниб - куйгани,

Карвонни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Эркатой кийикни эркалатар ким,

Тупроқда ётади шоири азим.

Гиёҳлар саловат айтишади жим,

Баҳорни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Майсалар шивирлар қабрида бугун,

Ватан, миллат яшар сабрида бугун.

Шунчалар билинди қадри-да, бугун,

Анжонни йиғлатиб кетди Муҳаммад.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди