Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2011

ДЕПУТАТ - САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Ҳафизахон Каримованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Андижон шаҳар "9-Андижон" сайлов округи сайловчилари ҳамда Андижон қурилиш касб-ҳунар коллежи талабалари қатнашдилар. Учрашувда Ҳ.Каримова Олий Мажлиснинг қонунчилик Палатаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган Қонунлар ва Қонунларнинг фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётганлиги тўғрисида сўзлади.

Шунингдек, депутат ўз сайлов дастурида белгилаган режалари юзасидан маълум ютуқларга эришганлигини гапириб, ахборот кутубхона соҳасини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Қонун кучга кирганлиги тўғрисида сайловчиларини хабардор қилди.

Мулоқот жараёнида учрашув қатнашчилари томонидан айрим соҳалардаги муаммолар очиқ ўртага ташланди. Депутат ўз ваколати доирасида муаммолар ечими юзасидан сайловчиларига амалий ёрдам кўрсатишини таъкидлади.

Тадбир Андижон қурилиш касб-ҳунар коллежи талабаларининг "Қувноқлар ва зукколар" танлови билан якунланди.

М.НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди