ҚАДР КЕЧАСИ
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Асака туманидаги "Дўстлик" кинотеатрида тадбир бўлиб ўтди. Шу куни асакаликлар туманнинг меҳнатда фаол, элда азиз ва мукаррам бўлган фахрий аёллари: Маҳбубахон Мадраҳимова, Дилбархон Қурбонова, Ҳалимахон Раҳмонова, Патилахон Қодирова, Турсуной Икромова ҳамда фарғоналик санъаткор, Ўзбекис¬тон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамоваларни қадрлаш кечасига йиғилдилар.
Тадбирни Асака тумани ҳокими ўринбосари Д.Қосимов очди ва меҳнатлари улуғланган табаррук зотлар шаънига илиқ сўзлар айтди.
Шундан сўнг "Қадр" кечаси меҳмонлари бўлган мўътабар онахонлар босиб ўтган йўллар, уларнинг амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари хотирланди.
Фидойи инсонларни улуғлашдек катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда куй-қўшиқлар янграб, дилларга хушнудлик бағишлади.
Меҳнатлари қадрланган онахонларга хомийларнинг совғалари улашилди.
М.ШАРОБИДДИНОВА.
|