Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2011

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

АІИЛЛИКДА ІИКМАТ КЎП

Балиқчи тумани, Олимбек қишлоғидаги Эшончек МФЙнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ривоятхон Толипова ўзининг фидойилиги, жонкуярлиги, маҳалладошлари таъбири билан айтганда куйди-пишдилиги-ю, тиниб-тинчимаслиги билан эл орасида ҳурмат топди.

Ривоятхонга маҳалланинг ҳар бир фуқароси, хонадони яхши таниш. Уларнинг турмуш шароитидан тортиб, яшаш тарзи, касби-коригача ўрганиб чиққан. Ким нимага муҳтож, нима билан машғул, кимнинг қандай муаммоси бор - ҳаммасидан хабардор.

601 та оила таркибида 2323 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бу маҳалла тумандан анча чеккароқда жойлашган. Шунинг учун Ривоятхон дастлаб эътиборни маҳалла ҳудудларини ободонлаштиришга қаратди. Йўлак ва кўчаларни тартибга келтиришда маҳалла фаолларига суянди. Якдиллик билан бошланган иш хайрли кечди.

Шунингдек, маҳаллада маданий, маърифий тадбирлар ўтказиш, қадриятларимизни улуғлаш, аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ишга жалб қилиш, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, турли жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, "Соғлом она - соғлом авлод", "Баркамол авлод йили" давлат Дастурларларини ҳаётга тадбиқ этишга астойдил ҳаракат қилди. Шу боис, 2010 йил якунларига кўра маслаҳатчи "Маҳалла" жамғармаси туман бўлими томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Ривоятхон етти йил бўлди, шу маҳаллага маслаҳатчи этиб та¬йинланганига, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Матлубахон Ҳалилова, - шу вақт мобайнида унинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан амалга оширилган ишлар туфайли маҳалла обод бўлди. Энг муҳими, маҳаллада маънавий муҳит барқарорлашди. Тўй, маърака-маросимларимизни ихчамлаштириш, ортиқча сарф-ҳаражатни йўқ қилиш борасида ҳам туманда бошланган ҳаракатимиз чекка ҳудуд бўлмиш мазкур маҳаллада ҳам ўз аксини топди.

- Қишлоқ, маҳаллаларимизда тўй олди-бердиси фақат бир кунда бўлади. "Эшик очди", "Фотиҳа тўйи", "Юз очди", "Уч кунлик" каби маросимларимиз йўқ қилинди, - дейди Ривоятхон. - Бунга, албатта, беш кишидан иборат тўй комиссияси аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамжиҳат бўлиб, тушунтириш ишлари олиб бордик. Маъзар ҳам уч кундан ортиқ берилмаслигига эришдик. Бундан маҳалла аҳли ҳам хурсанд бўлди.

Ҳа, маҳаллада ҳамжиҳатлик бўлса, ҳар қандай иш осон битади. Ривоятхон ҳам кўпни кўрган, ҳаёт тажрибасига эга бўлган фаол¬лар Ширмонхон опа Саломова, Лолахон Матмусаева, Ҳимоятхон Мираҳмедова, Эргашали Сиддиқов, Насрулло Бобохонов, Ҳолдор ота Акбаровларга суяниб иш олиб боради. Насибахон Мамадалиева, Робихон Абдуллаева, Дилбархон Холмирзаева каби дастурхончилари, Муяссархон Мирзаева, Пошшохон Мамадалиева сингари маҳалла отинойилари билан келишиб, маърака-маросимларда ҳам азали хонадонларга уч кунгача қозон остирмайдилар. Нон ва овқат билан йўқлаб туришади. Бу билан хонадонларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатлари янада ортади.

Дарҳақиқат, яшаш тарзидан мамнун аҳил оилага низо, жанжаллар бегона. Бундай оилаларда кишилар эртанги кунга умид билан қарайдилар. Ўзгаларга эзгулик улашиш кўйида бўладилар. Буни маҳалланинг саховатпеша инсонлари Гулханой Маҳмудова, Муборакхон Қуролова, Сардорхон Тўхтабоева, Толибжон Маматқулов, Қосимжон Эркабоевлар мисолида кўриш мумкин. Улар Ҳайит ва бошқа байрам муносабатлари билан камтаъминланган оилаларни йўқлаб турадилар.

- Маҳалланинг бугунги обод қиёфаси, аҳолининг тинч-тотувлигида МФЙда ишлаётган барча ходимлар, фаолларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, - дейди Олимбек ҚФЙ раиси Шоядбек Саттаров. - Хусусан, маҳалла маслаҳатчиси Ривоятхон Толипованинг фидойилик билан иш юритиши, атрофига фаолларнинг жипслаштира олиши унинг фаолиятида намоён бўлмоқда.

Ҳа, бугунги кунда маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, билимли ва фаол инсонлар етакчилик қилишмоқда. Аҳолининг ҳар қандай муаммоси юзасидан маҳаллага мурожаат қилаётгани, маҳаллага ишончи катта эканлигининг сабаби ҳам аслида шунда.

Зумрадхон ЎРИНБОЕВА.

Суратда: маслаҳатчи Ривоятхон Толипова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди