Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2011

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ОАВЛАРИНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ ВА РОЛИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ МУҲИМ МАСАЛА

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида сўзлаган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" мавзуидаги маърузаси жамиятимизнинг барча соҳаларини янада демократлаштириш ва модернизация қилиш ҳамда ислоҳ этиш йўлидаги янги қадам бўлди.

Юртбошимизнинг мамлакатимиз келажаги учун ниҳоятда долзарб бўлган мазкур нутқи концептуал характерга эга бўлиб, мустақиллик йилларида орттирилган давлат қурилишининг барча илғор тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда давлат ва жамият ўртасида ўзаро узвий боғлиқлик аниқ ва равшан намоён бўлди.

Концепцияда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш каби бир нечта устувор йўналишлар белгиланиб, уларни ҳаётга тадбиқ этиш механизмлари аниқ ва равшан кўрсатиб берилгани диққатга сазовордир.

Аҳамиятли томони шундаки, муҳтарам Президентимиз қўшма мажлисдаги маърузасида парламент ҳамда сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш ва мустаҳкамлаш борасидаги қимматли фикр-мулоҳазаларини баён этиб, давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни ҳал этишда юқорида белгилаб берилган йўналишлар бўйича бир қатор қонунчилик ташаббусларини ҳам илгари сурди.

Маълумки, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, тамал тоши ҳисобланади.

Шу боисдан, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи, ҳар кимнинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, таъбир жоиз бўлса, тамал тоши деб эътироф этилиши боис ахборот соҳасидаги ислоҳотлар барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг тақдирини ҳал қилувчи омил сифатида қаралаётгани бежиз эмас.

Юртбошимиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг устувор йўналиши сифатида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашни белгилаб берди. Дарҳақиқат, истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ ахборот соҳасидаги ислоҳотлар изчил ва тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Натижада, бугунги кунга келиб, ахборот ва сўз эркинлиги жамиятимиз тараққиётининг ажралмас ва ғоят муҳим қисм¬ларидан бирига айланди.

Сир эмас, эндиликда ҳар қандай давлатнинг салоҳиятини унинг нечоғли ахборотга эгалиги, ахборот тизимини қай тарзда йўлга қўйганлиги белгилаб беради. Шу билан бирга, ахборот оқимининг хилма-хиллиги кенг омма руҳияти ва онг-тафаккурини йўналтирувчи, шакллантирувчи кучидир. Айни шу нуқтаи назардан қараганда, мамлакатимизда ҳар кимнинг фикрлаш ва сўз эркинлиги, ахборот олиш, излаш ва тарқатиш ҳуқуқлари, ОАВнинг эркинлиги Конституциямизнинг тегишли моддалари, шунингдек, қатор қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Яратиб берилаётган ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитлар самараси ўлароқ, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган ОАВларнинг сони қарийб 1200 тага етди. Ёки кейинги ўн йилнинг ўзида босма ОАВнинг сони 1,5 баробар, электрон ОАВнинг сони эса 7 баробарга кўпайди. Мавжуд барча босма нашрларнинг 60 фоизи, телеканалларнинг 53 фоизга яқини, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат ОАВ ҳиссасига тўғри келади.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан Концепцияда таклиф этилган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш чоралари босқичма-босқич амалга оширилаётган тадрижий ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, ахборот соҳаси фаолияти учун зарур шарт-шароитларни тубдан янгиланишга йўналтирилган, ахборот олишни эркин ва тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги принципларини амалга ошириш, ОАВнинг жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш борасидаги ролини кучайтиришнинг ҳуқуқий механизмларни яратишни назарда тутади.

Маълумки, замонавий демократик жамият жараёнларини ахборот ва сўз эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик принципларига таянган тегишли ижтимоий иқлимни яратмасдан туриб, тасаввур қилиб бўлмайди. Жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги муҳим воқеалар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, сиёсий ғоялар ва фикрлар мунозараларини ташкил этиш, ОАВ орқали ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш имконияти бугунги кундаги жамиятимизда ошкоралик ва очиқликни таъминлашда ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда таъсирли тизимга айланди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш сиёсий модернизация ва жамиятнинг ахборот олиш жараёнларини ривожлантиришини янада такомиллаштирилишига олиб келиб, фуқароларга тўлақонли ва сифатли ахборот-телекоммуникация хизматларини тақдим этишга имкон яратади.

Муҳтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан таклиф этилган концепциянинг амалга оширилиши ахборот соҳасини демократлаштиришга зарур шарт-шароитлар яратади, ахборот ва сўз эркинлигини халқаро демократик стандартлар даражасида изчил ривожланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кўтарилишига ахборот-коммуникация асосларини яратиб, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида ОАВнинг роли ва аҳамияти янада ортишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Шундай экан, миллий матбуотимизнинг сифатини, маҳорат ва таъсирчанлигини ошириш, уни ривожланган давлатлар ОАВ эришган юксак талаб ва мезонлар даражасига кўтариш мақсадида миллий қонунчилигимизни янада такомиллаштириш ва бу борадаги муайян бўшлиқларни бартараф этиш қонун ташаббускорлари, жумладан, соҳага дахлдор барча инсонларнинг долзарб вазифасига айланиши давр талабидир.

ОАВнинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш масалалари ниҳоятда долзарб.

Бугунги кун ОАВ қандай бўлиши керак?

ОАВни янада демократлаштириш ва либераллаштириш, сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигини таъминлаш мамлакатни ислоҳ этиш ҳамда модернизация қилишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Ўзбекис¬тонда эркин ва мустақил ОАВ фуқаролик жамиятининг муҳим институти ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистоннинг бу соҳада амалга ошираётган давлат сиёсати жамиятнинг сиёсий ва маънавий ҳаётида уларнинг муносиб ўрнини, журналистлар фаолиятини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоялаш кафолатларини таъминлаш, журналист кадрларни тайёрлаш, ОАВ бозорини ривожлантириш, адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилгандир.

ОАВнинг эркинлаштириш узоқ муддатли жараён эканлигини ва тизимли босқичма-босқич изчил асосда амалга оширилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Бунда ахборот соҳасида бозор муносабатларини ва соғлом рақобатни ривожлантиришга, ОАВнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, мамлакат интернет порталларининг тармоғини кенгайтиришга, ОАВнинг замон талабларига жавоб берадиган моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлашга, жаҳон ахборот маконининг ривожланишидаги янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда юқори малакали журна¬лист¬ларни ва техника ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, яъни, республикада мулкчилик шакли, тиражи, кўлами, мавзули йўналишидан қатъи назар, ахборот ҳудудида унинг барча иштирокчилари соғлом рақобат қилишлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги катта имкониятдир.

Демак, ОАВни янада демократлаштириш ва либераллаштириш, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш, илғор ахборот коммуникация технологияларини медиа маконга жорий этишнинг долзарб масалалари, сиёсий партияларнинг матбуот органлари ишини фаоллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир.

Ҳафизахон КАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди