Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2011

БУГУННИНГ ГАПИ

КАСБ ТАНЛАШ - КИМНИНГ ИШИ?

Ишдан қайтаётиб, бир таниш аёлга рўбарў бўлиб қолдим. Анчадан буён кўришмагандик. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Гап фарзандларининг ўқишлари ҳақида кетганда муддаога ўта қолди:

- Қизим бу йил коллежни тамомлаяпти. Дурустроқ ўқишга киритайлик, деяпмиз. Ўқимай қўя қолсин, десам, турмушга чиққанида эрига қарам бўлмасин, дейман-да.

-Ўзи-чи, ўзининг кўнгли қанақа?

- Ўзи нимани ҳам ўйларди?. Коллежга бориб-келиб турибди. Мана, мен кўчанинг одами бўлиб қолдим, тирикчиликни деб. Эрта кетиб, кеч қайтаман. Қизим шўрлик баъзан уй юмушларига берилиб, ўқишдан ҳам қолиб кетяпти. Менга қолса, врач бўлсин, дейман-у...

-Жуда яхши.

-Лекин ўзи меҳнаткаш-у, ўқишда йўқроқ-да.

- Ундай бўлса нима қилиш керак?

- Ўқитувчи бўлса ҳам ёмон эмасди. Жуда бўлмаганда, бошланғич синф ўқитувчиси... Мен дипломлик қилиб қўяй, эрга теккандан кейин уларнинг иши...

Бундай суҳбатни бугунги кунда кўплаб эшитиш мумкин.

Касб танлаш....

Бу ҳақда кимлар ўйлаши керак?

- Врач бўлиш учун тиббиёт институтида ўқий олмаган қизнинг ўқитувчи бўлишига ишониш мумкинми? Агар ўқитувчи бўлиб, юқори синфда дарс ўтолмаса, бошланғич синфда ишлаши ўринлими?

Айниқса, охирги савол менга қаттиқ таъсир қилди. Бошланғич синф ўқитувчиларига нисбатан ҳурматсизлик, нописанд муносабат бу. Айрим мактабларда ҳам бошланғич синф ўқитувчиси, деганда юзаки, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келаверадиган икки-уч соат дарсни амаллаб ўтказадиган "универсал" ўқитувчилар тушунилади.

Аввало, шуни айтишим ўринлики, ёшларнинг ким бўлиши, қайси институтда ўқиши ҳақида мактабни битиргандан сўнг эмас, бош¬лан¬ғич синфларда - ўқувчилик йилларидан бошлаб ўйлаш шарт.Ота-оналар ва мактаб ўқитувчилари боланинг қизиқишига кўра маълум бир касбга йўлланма берадилар. Ана шу йўлланма асосида бутун ўқувчилик фаолиятида ўша касбга оид билимларни кўпроқ ўрганиб борадилар. Турли тўгараклар, чуқурлаштирилган фанлар асосида ўқитиладиган мактабларнинг имкониятидан фойдаланиш лозим.

Бугунги кунда вилоятимиздаги олий ўқув юртлари қошида академик лицейлар фаолият олиб боради. Ўқувчида қайси касбга қизиқиш, интилиш бўлса, шу соҳага оид академик лицейларда ўқиб, билимини бойитиб, сўнг ўша олийгоҳга киришга ҳаракат қилиши зарур бўлади. Фақат буни ўқувчи, фарзандингиз ўзи танлаб, ўзи ҳаракат қилгани дуруст. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ёшларнинг ҳаммаси ҳам ўқув юртларига кириб ўқиш имкониятига эга эмас.

Жамиятга фойда етказиш учун ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига ҳам назар ташлаш керак. Меҳнат кишиларининг ардоқланаётганлигини ёшлар онгига синг¬дириш зарур.

Масалан, "Бир йигитга етмиш ҳунар оз" деган мақолга амал қилган ёшлар бугун қурилишда. Уларнинг қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Олган маошлари ҳам олий маълумотли мутахассисникидан кам эмас.

Қизларнинг ҳам ҳунарли бўлганига нима етсин? Уларни оилага, рўзғорга тайёрлаш, ҳунарли қилиш мақсадида очилган кўплаб ўқув марказларининг фаолият олиб бориши қизларимизга қўл келмоқда.

Айниқса, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"да ҳунарманд ёшлар кредит олиб, янги ишчи ўринлари яратаётганлиги ҳам юртбошимизнинг уларга кўрсатаётган ғамхўрлиги, ишончидан далолат.

Ўқитувчилик касбига келсак, бу касб эгаси бўлиш - шараф. Қайсидир институтга киролмайдиган ёшларнинг "ўқитувчи" бўлиш ҳақида ўйлаши бу нописандликдан ўзга нарса эмас. Балки узоқни кўра билмаслик, ўзини, жамиятни алдашдир.

Ўқитувчи - ёшларнинг маънавий дунёси меъморидир. Жамиятнинг ишончли кишисидир. Шунинг учун ҳам жамият ўқитувчига энг азиз, энг қимматли бўлмиш болаларни, ўз умидини, келажагини ишониб топширган.

Ўз фарзандининг келажакда ўқитувчи бўлишини истаган ота-она уни биринчи синфданоқ тайёрлай бошлаши зарур. Бўлажак ўқитувчи кичик ёшданоқ чиройли ва саводли ёзиши, ўқув фанларига қизиқиши, пухта ўрганиши лозим. Айниқса, бошланғич синф ўқитувчиси бўлиш янада масъулиятлидир.

Чунки бу сиймо барча фанларни билиши, шунингдек, меҳнат таълими, тасвирий санъатдан ҳам хабардор бўлиши зарур. Айниқса, болалар руҳиятини сезиш, улар кўнглига йўл топа олиш, бир сўз билан айтганда, болажон бўлиши лозим. Чунки боланинг юқори синфларда аъло баҳоларга ўқиши учун бошланғич синфларда асос солинади.

Ота-оналар эса фарзандларининг касби ҳақида ўйлаганда, уларнинг имкониятларини ҳисобга олишлари зарур. Кимнингдир қўллаб-қувватлашини кутган ота-она қўпол, кейин тузатиши қийин бўлган хатога йўл қўядилар. Яхшилик қиламан, деб фарзандининг келажакда ношуд бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди