Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 12.05.2011

ИНСОН УМРИ АЗИЗДИР

Аллоҳ таоло инсонни энг улуғ ва мукаррам қилиб яратди. "Уни ўз қудрат қўлим билан яратдим ва руҳимдан унинг жисмига доҳил қилдим" деб Қуръони каримда таъкидлади.

Шунингдек, у инсонга хитоб қилиб, "бутун ер ва осмонни инсоният учун яратдим" деб мар¬ҳамат қилади. Аллоҳ инсонга ақлу идрок, фаҳму фаросат бердиким, токи ҳаётнинг ва ҳаёт неъматларининг қадрига етсин ҳамда бу дунёга бир маротаба қелишини билсин. Ҳаёт давомида учрайдиган баъзи бир қийинчиликлар ва етган мусибатларни сабр - матонат билан енгсин, деб ирода қилади.

Кейинги пайтларда юртимизнинг айрим минтақаларида, шу жумладан, вилоятимизда ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб турибди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хажжатул вадоъда баён этган муборак хутбаларида мусулмонларга хитоб қилиб айтганларки:

"Эй, одамлар! Хоҳ ўзингизни ва хоҳ бир-бирингизнинг қонингизни тўкишларингизни Аллоҳ-таоло сизларга харом қилади. Шунинг билан бирга, бир-бирингизни мол-мулкларингизга тажовуз қилишни ҳам Аллоҳ таоло харом қилади. Ушбу арафа кунида одам ўлдириш ва бошқалар жонига суиқасд қилиш қанчалик харом бўлса, мол ва жонларингизга тажовуз қилиш ҳам шунчалик харомдир. Бу ҳадисда Пай¬ғамбаримиз (с.а.в.) ҳар бир кишининг ҳаёт ва яшашга бўлган ҳуқуқи муқаддас эканлигини баён қилди. Шу билан бирга, инсоннинг ўз жонига ўзи қасд қилиши харом ва қаттиқ гуноҳ эканлигини ҳам таъкидладилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси 195-оятида шундай деб марҳамат қилган:

"... Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз".

Бошқа бир оятда "Ўзларингизни (бир-бирингизни) ўлдирмангиз. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир". ("Нисо сураси 29-оят). Расулуллоҳ (с.а.в.) "Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлур. Агар заҳар ичиб ўзини ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлур. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ул шахс темир парчаси қоринга суқилган ҳолда жаҳаннам ўтида абадий қолур", (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда "Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади" деганлар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда марҳамат қилурки: "Бандам ўзини - ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий харом қилдим".

Эй, азиз юртдошлар! Ўз жонига қасд қилиш, бу жуда катта гуноҳдир. Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни ва келажагимиз эгалари бўлган зурриётларимизни бу балодан ўзи сақласин.

Одилжон ҚОСИМОВ,

Андижон шаҳар "Уйғур" жомеъ масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди