Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 16.06.2011

"БУЮК ВА МУҚАДДАССАН, МУСТАҚИЛ ВАТАН!"

Юртимиз истиқлолининг 20 йиллиги ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда, шунингдек, Ватан равнақи учун хизмат қиладиган фидойи ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фестивал доирасида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида юқори савияда бўлиб ўтган тадбирларда минглаб ёшлар иштирок этдилар.

Андижонлик ёшлар муҳтарам юртбошимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва эътиборига жавобан барча соҳаларда фаол ва илғор бўлишга интилмоқдалар. Жорий йилда биргина спорт соҳасида 100 нафардан зиёд андижонлик ёшлар турли республика ва халқаро миқиёсдаги мусобақаларда ғолиблик шоҳсуппасини эгаллаганликлари бунинг ёрқин мисолидир. Самбо бўйича Осиё чемпионлари Дилдора Убайдуллаева, Малика Мирзаева, спортнинг турли соҳалари бўйича Ўзбекистон чемпиони ва халқаро мусобақалар ғолиблари Мавлуда Ғаффорова (синхрон сузиш), Манзура Мамадалиева (оғир атлетика), Азиза Назарова(таэквандо), Гулмира Мамадалиева(қиличбозлик), Раъно Амонова (сузиш)лар билан андижонлик ёшлар ҳақли равишда фахрланадилар.

Бундан ташқари, фан, санъат, адабиёт, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, қўйингки, жуда кўп йўналишларда эришилаётган ютуқлар ҳам салмоқлидир.

"Сиз кутган меҳмон", "Сиз севган қаҳрамонлар", "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз", "Депутатлар ва ёшлар", "Огоҳлик - давр талаби" деб номланган лойиҳа ва мавзулар доирасида таниқли санъаткорлар, киноактёрлар, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, тар-ғибот акциялари, спорт мусобақалари, кинофильмлар, китоблар тақдимоти, ёш ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмалари тарзида ўтказилган фестивал тадбирларида ёшлар жуда фаол қатнашдилар.

Жойларда туманлар, вилоят Кенгаши депутатлари, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, юртимизнинг таниқли санъаткорлари Илҳом Иброҳимов, Абдулҳай Каримов, Шаҳло Рустамова, Ёдгор Мирзажоновлар билан озод ва обод юртимиз камоли, шон-шуҳрати, Ватан қадри ва уни эъзозлаш, асраб-авайлаш борасидаги қизиқарли суҳбатлар ёшларда катта таассуротлар қолдирди.

Шу куни Хонобод шаҳрида муҳташам ва замонавий "Ёшлар маркази" ўз фаолиятини бошлади.

Марҳамат қурилиш ва индустриал касб-ҳунар коллежида "Депутатлар ва ёшлар" мавзуидаги давра суҳбати ҳамда истеъдодли хонанда Қиличбек Тошев билан учрашув жуда мароқли ўтди.

Фестивал доирасидаги якуний тадбир А. Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи Амфитеатрида ўтказилди. Унда турли соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ёшлар тақдирландилар. Шундан сўнг "Мустақиллик фарзандлари" деб номланган катта гала концерт бўлиб ўтди.

Зулҳумор АКБАРОВА,

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати лидери.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди