Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 16.06.2011

СИНГИЛ

Матлуба ЮСУФ ОХУН

(Давоми. Боши ўтган сонда.)

- Бекорни айтибсан! Бола бўлиб росмона яшасин. Бўлмаса ана катта кўча! - Рихсивой ака жириллади - боридан йўғи. Турган битгани ғурбат,ташвиш!

Бу - унинг тил учидаги гапи. Дилида эса бир дунё армон. Ахир ўғлининг шу кепатада катта бўлишига ўзи айбдор-ку!

Адиба ҳам онаси каби кўнгличан,меҳрибон. Дадасининг эзилаётганини кўриб, Розиқ акасини уйга қайтаришга, отасининг ёнига кириб бирор ишнинг бошидан тутишга кўндиришга урингани-уринган...

-Ҳадеб ортимдан қувлайверма! - Розиқ акаси уни урушиб берди. - Агар сенга бирор гап бўлса, даданг мени кечирмайди.

-Акажон, бу гапингиз нотўғри. Дадам сизни яхши кўради. Фақат..сиз ҳам озгина...-Адиба "инсоф қилинг", дея олмай жим қолди.

-Овора бўлма! Мен отамга ҳам онамга ҳам керак эмасман. Керак бўлганимда ажралишиб кетишмасди!

-Мен барибир ниятимга етаман, мана кўрасиз, дадам билан албатта, ярашиб кетасиз.

* * *

-Уфф, шу қизингизнинг синчалаклигидан қон бўламан-да! -холаси ахийри опасига ён берди. - Менинг ҳам поччамга ичим оғрийди, лекин бу бола рисоладагидек ўғил бўладими, йўқми, худо билади!

-Албатта бўлади! -Адиба ҳар доимгидек ишонч билан айтди бу гапни - Акам кўринишидан бадфеъл бўлгани билан жуда кўнгилчан.

У бу гапни бежизга айтмади. Чунки бир гал кўчада машина уриб юборган болакайни бағрига босганича жон талвасасида шифохонага югурганини кўрган. Розиқжоннинг дилига биров чуқурроқ назар солиб, қалбидаги дардларини астойдил тингламагани учун ҳавойи, жиззакидек туюлади. Агар чин юракдан дўст бўлса, яхши тарафга ўзгариши аниқ.

Лекин бу қачон юз бериши номаълум. Адибанинг тўйига эса оз қолаяпти. Унгача акасининг кўнглига йўл топганида эди, юраги ҳаловат топарди. Чунки ўзи кетса ҳам бу уйда ота-онасининг ёнида ҳамроҳ борлигини билар ва янги оиласида осуда яшай оларди. Акс ҳолда...

Шу ниятда акасини излаб юрганди. Аксига олиб, уни ҳеч қаердан топа олмади. Битта таниши:

-Қечқурунлари маҳалла четидаги қурилиши тугалланмаган бино ёнига қўйилган вагон уйда улфатлари билан тўпланишади, ўша ердан топишингиз мумкин -деди.

Энди оқшом палласи дадасига билдирмай ўша ёққа бориб акасини топа олса эди, уни судраб бўлса-да, уйга олиб келарди.

Дадаси телевизор кўриб ўтириб, пинакка кетди. Аяси аллақачон ухлаб бўлган. Адиба секин оёқ учида юриб, уйдан чиқди. Тамбалаган дарвозани очгунча, анча уринди. Ахийри уддалади. Нафасини ичига ютиб, кўчага чиқдию, яшин тезлигида маҳалла бошига қараб югурди.

Азбаройи ота-онасидан ҳадиксирагани учун қўрқувни ҳам унутиб, қоронғуликда ваҳимали кўринаётган қурилиши тугалланмаган бино олдига етиб келганида, қўрқувни ҳис қилмади. Тезроқ акасини топса бўлгани.

-Ия, биз томонларга жононлар ҳам келадиган бўлиб қолибдими? - қулоғи остида жаранглаган бу хунук овоздан бадани титраб кетди. Шитоб билан орқага қаради. Бино билан вагон уй оралиғидаги йўлакда соқоллари ўсиб кетган кимса тебраниб турарди.

-Мен акамни излаб келувдим, -деди шоша-пиша.

-Акамни? - ҳалиги эркак унга суқ билан тикилди -Мана мен-да сизнинг акангиз!

Адибани қалтироқ босди.Аммо ўзини йўқотмади.

-Торт қўлингни! -деди қатъийлик билан.

Адиба кучининг борича уни итариб, овозини ба- ландлатиб, акасини чақирди. Вагон уйнинг эшиги очилди. Аввал нотаниш чеҳра, орқасидан акаси кўринди.

- Жон акажон, - Адиба унинг койишларини эшитмагандек, Розиқжоннинг қўлларига осилди -Уйга боринг, дадамдан кечирим сўранг, биз билан бирга яшанг!

- Нега шу гапларни олдинроқ, мен кўчаларда тентираб юрганимда айтмадинг!

-Унда мен кичкина эдим-ку, бунақа нарсаларга энди ақлим етаяпти. Энди эса... дадамга сиз қанчалар керак эканингизни тушуниб етаяпман. -Адибанинг кўзларига ёш тўлди.

Розиқжон бир зум унга қараб турди-да:

- Ҳаётингни хатарга қўйиб, мени излаганинг кўзимни очди. Сен менга ўгай эмас, жон сингил экансан! Мени кечир! - деди ўпкаси тўлиб.

* * *

Келинга оқ фотиҳа бериш учун барча жам бўлди. Адиба юзларини юваётган ёшларини тўхтатолмасди, бошига ёпилган катта рўмол остидан дадасининг қалтироқ қўллари билан дуо қилаётганини кўргандан кейин баттар ўпкаси тўлиб кетди. Йиғлаб бориб дадасининг бўйнига осилди.

-Дадажоним!!!

Тўйхонадагилар ҳаяжонга тушди.

-Борган жойингда азиз бўлгин қизим, энди у оиланинг фарзандисан,ўзингдан кўпайгин! -дадасининг овози титраб чиқди.

"Адиба ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди. Дадасининг юзларидан ўпиб,хайрлашди. Сўнг унинг ёнида ҳиқиллаб турган Розиқжонни қучоқлади.

-Акажоним, ота-онам сизга омонат, уларни ёлғизлатманг! -дея пичирлади йиғи аралаш.

- Кўнглинг хотиржам бўлсин, ҳамиша ёнида бўламан. Сен ҳам бахтли бўл!

Акасининг чин юракдан айтган бу сўзлари Адибанинг кўнглига ёруғлик олиб кирди. Кўз ёшларини артди. Янгалар уни етаклаб остонадан чиқишди.

-Ҳай- ҳай ўлан, жон ўлан-а, тўйдир бугун ёр ёр...


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди