Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 07.07.2011

САБРНИНГ ТАГИ...

Сабр ҳақида қанча кўп айтилса, шунча камлик қилади. Зеро, Қуръони Карим оятларида ҳам жуда кўп маротаба сабрнинг баёни келган. Бир қанча Ҳадиси шарифларда сабрнинг фазилати зикр қилинган.

Ато ибн Иби Рабоҳ (р.а.): " - Мен сенга Жаннат аҳлидан бўлган хотинни кўрсатайми?" - деди. " - Майли," - дедим.

" - Анави ҳабаш хотин, у Пайғамбар Расули Акрам (с.а.в.)нинг ҳузурларига келиб, "Менинг тутқаноқ дардим бор ва очилиб қоламан. Бас, мен учун Аллоҳга дуо қилиб беринг" - деди.

Расули Акрам (с.а.в.): "Агар хоҳласанг, сабр қилсанг, сенга Жаннат бўлғуси. Ва агар хоҳласанг, Аллоҳ таолога дуо қиламан, сенга шифо беради", - дедилар.

"Мен сабр қилгум, - деди. Ва: - Мен очилиб қоламан. Бас, мен учун Аллоҳга дуо қилиб беринг, очилиб қолмайин", - деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ҳаққига дуо қилдилар". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ривоят қилишларича, ўша аёл шундан сўнг тутқаноқ бўлса-да, устлари очилиб қолмас экан.

...Имом Нисопурий (р.а.)нинг "Асбобун-нузул" китобида келтирилишича, мушриклар Авф ибн Молик Ашжаъийнинг ўғлини асир қилиб олдилар. Шунда у Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларига келиб қашшоқликдан шикоят қилди ва:

- Душман ўғлимни асир қилиб олди, онаси хавотирланяпти. Энди менга нимани буюрасиз? - деди.

- Аллоҳга тақво қил. Сабр айла. Сенинг ўзингга ҳам, хотинингга ҳам "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимасини кўпайтиришни буюраман, - дедилар Пайғамбар (с.а.в.).

Шундан сўнг уйига қайтди. Хотинига: " - Расуллуллоҳ (с.а.в.) менга ҳам, сенга ҳам "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимасини кўпайтиришни буюрдилар, - деди.

" - Қандоғам яхши ишга буюрибдилар-а?!" - деди хотини хурсанд бўлиб.

Эр-хотин иккаласи ўша муборак калимани кўп айта бошладилар. Душман ғафлатда қолган эди, ўғил уларнинг қўйларини олдига солиб ҳайдаб, отасининг олдига келди. Қўйлар тўрт минг бош эди. Шунда "Талоқ" сурасининг 2-3 оятлари нозил бўлди.

"Ва кимки Аллоҳга тақво қилса, унга маҳраж (мушкулдан чиқув йўли)ни қилади ва уни ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди".

Жўрабек

РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Асака туманидаги

"Икром ҳожи" жомеъ масжидининг имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди