Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2011

ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Ушбу ҳайрия ҳашари вилоятимиз ҳар бир гўшасининг озода ва орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 1 млн. 600 минг нафардан зиёд аҳоли қатнашган бўлса, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этди.

Шу куни 3690 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, 2555 км. ариқлар тозаланди, 3702 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди, 766 та зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланди. 795 минг тупдан ортиқ дарахтлар оқланди, 44570 метр квадрат уй-жойлар ҳашар йўли билан таъмирланди.

Бир сўз билан айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш ва миллий қадриятларимизни улуғлаш баробарида муҳим тарбиявий аҳамият касб этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди